3:05

Характер 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худо сиз учун нима энг яхши эканлигини ва қалбингизда қандай энг яхши қизиқишларингиз борлигини билади. Худо Еремиёга шундай деган: “Менинг сен учун режаларим сенга зарар келтириш учун эмас, балки сени гуллаб яшнатиб, сенга умид ва келажак бериши учундир.”

Еремиё китобининг 29 боби 11 ояти. Юсуф уни қулликка сотиб юборган биродарларига сўзлаганида бу ҳақиқатни аллақачон тушунганди: “Сизлар менга ёмон ният қилган эдингизлар, лекин Худо буни яхши ниятга айлантириб юборди,”-деб ёзилган Ибтидо китобининг 50 боби 20 оятида.

Ҳезекия ҳам ҳаёти хавф остида бўлганида айнан шу ҳақиқатни англаганди: “Мен қийин кунларни бошимдан кечирганим менинг яхшилигим учун содир бўлди.” Ишаё китоби 38 боби 17 ояти.

Агар Худо сизнинг енгиллик учун қилаётган илтижоларингизни эшитмаётган бўлса, шуни билингки, “Худо эса Ўзининг муқаддаслигидан баҳраманд бўлишимиз учун, манфаатимиз учун танбеҳ қиляпти.”

Ибронийларга мактубининг 12 боби 10 ояти. Азизлар, шуниси муҳимки, сиз оғриқ ёки муаммоингизга эмас, балки Худонинг режасига диққатингизни қаратинг. Исо хочда азобларга шундай жавоб қайтарган ва биз унинг намунасини тадбиқ этишимиз керак:

“У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади,”- деб ёзилган Ибронийларга мактубининг 12 боби 2 оятида. Нази лагерида азоб чеккан Кори Тен Бум диққатни жалб қилиш борасида шундай деган:

“Агар дунёга қарасангиз сиқиласиз. Агар ўзингизга қарасангиз кўнглингиз хиралашади. Агар Масиҳга қарасангиз ором оласиз!” Сизнинг диққатингиз ҳиссиётларингизни аниқлаб беради.

Чидамлиликнинг сири сизнинг оғриқларингиз вақтинчалик, аммо ҳадянгиз абадий бўлишини эслашдир. Мусо бир қанча муаммоларга чидади. “Масиҳ туфайли ҳақоратга қолишни Мисрнинг хазиналаридан буюкроқ бойлик ҳисоблади, чунки у оладиган мукофотни кўзлар эди.”

Павлус ҳам қийинчиликларга шундай чидади. У шундай деди: “Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади.” 2 Коринфликларга мактубининг 4 боби 17 ояти.

Ҳеч қачон қисқа муддатли ўйловларга берилманг. Фақатгина сўнгги натижага диққатингизни қаратинг. “Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз.

Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.” Римликларга мактуби 8 боби 17 ва 18 оятлари. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top