MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Худо бир хилликни эмас, балки бирликни хоҳлайди. Лекин бирлик учун турлича эканлигимиз бизни бўлинишимизга олиб келмаслиги керак. Худди бизни Исо севганидек, биз ҳам бошқаларни севишимизга диққатимизни жалб қилиб, Худонинг ҳаётимиздаги ва жамоатдаги мақсадини амалга оширишимиз керак.

Келишмовчилик муҳим бўлмаган нарсаларга, яъни Муқаддас Каломда “тортишадиган масалалар,”- деб айтилган нарсаларга диққатимизни қаратишимиздир. Агар биз шахсиятлар, шарҳлар, усуллар ёки услубларга эътибор бераверсак, ҳамиша бўлиниш содир бўлаверади.

Аммо агар бир-биримизни севишга ва Худонинг мақсадини бажаришга диққат қилсак, уйғунлик содир бўлади. Павлус бунинг учун ёлвориб айтган: “Эй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар.

Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар.” 1 Коринфликларга мактубининг 1 боби 10 ояти. Келажакдан кутадиган нарсаларинг амалий бўлсин. Худо ҳақиқий биродарчилик қандай бўлишини хоҳлашини билганингиз сари жамоатингиздаги хаёлийлик ва ҳаётийлик ўртасидаги масофа сизни хижолатга қўйиши мумкин.

Шундай бўлсада биз жамоатни камчиликлари бўлишига қарамасдан севишимиз керак. Ҳаётийликни танқид қилиб ҳаёлийликни хоҳлаш ҳали етук эмасликдан далолат беради.

Аксинча, ҳаёлийликка ҳаракат қилмасдан ҳаётийликни ҳал қилиш ўзбилармончиликдир. Етуклик бу иккиси ўртасидаги тортишувдир. Бошқа имонлилар сизни кўнглингизга ўтирмайдилар, аммо бу улар билан биродарчиликни тўхтатиш учун сабаб бўлолмайди.

Улар сизнинг оилангиздир, шунинг учун ҳам, сиз улардан юз ўгириб кетолмайсиз. Бунинг ўрнига Худо бизга шундай дейди: “Бутун камтарлик ва ювошлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар.

Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” Эфесликларга мактубининг 4 боби 2 ояти. Кишилар жамоат ҳақида ҳаёлийликка берилишларининг сабаблари жуда кўпдир. Рўйхат бироз узунроқ бўлиши мумкин: жанжал, жароҳат, иккиюзламачилик, эътиборсизлик, кичик нарсаларга эътибор бериб юриш, қонунчилик ва бошқа гуноҳлар.

Булардан ҳайратда қолиш ўрнига биз, жамоат сиз ва менга ўхшаган гуноҳкорлардан ташкил топганлигини эслашимиз керак. Биз гуноҳкор бўлганимиз сабабли, баъзида бир-биримизни билмасдан, баъзида эса атайлаб жароҳатлаймиз.

Лекин жамоатни тарк этиш ўрнига, биз қолишимиз ва имкон қадар ишлашимиз зарурдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top