Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Биз Худони таниганимиздан, Унинг оиласига қабул қилинганимиздан кейин қандай яшашимиз кераклигини биласизми? Исо Масиҳнинг қурбонлигини қабул қилиб, аввалги қилган барча гуноҳларимиздан оқландик ва Худонинг наздида солиҳ деб қабул қилиндик. Хўш, биз энди гуноҳ қилмай яшаймизми? Бу нарса бизни ҳато қилмаслигимизни билдирмайди, чунки биз бу оламга гуноҳкор табиат билан келганмиз. Бобо ва бувилар кичкина ва ширингина набираларини кўриб, “Бундай ширин ва чиройли болалар ҳам гуноҳ қиладими? Улар қандай қилиб гуноҳ қилишлари мумкин?” дейишади. Жавоби одиий. Гуноҳкор табиат, бизларнинг ҳар биримиз бу дунёга гуноҳкор табиат билан келганмиз. Биз энди ё шу гуноҳкор табиатимиз билан яшаб, у бутун ҳаётимизни барбод қилишига йўл қўйиб берамиз, ёки бизга нажот берган Исо Масиҳдан, ичимизда яшаётган Худо Руҳининг қудратидан олган тажрибамизга кўра яшаймиз.
Narrаtor 2 Шунинг учун агар: “Мен қўлимдан келганича Масиҳийча яшашга ҳаракат қилганман ва ҳаётим давомидан кўплаб одамларни учратганман. Улар ҳам “Мен кўп ҳаракат қилдим, лекин бўлмади” дейишган. Мен ҳам ҳаракат қилдим, лекин бўлмади”, десангиз бу муаммонинг асосий сабабини билиб олишингиз керак. Ҳа сиз ҳаракат қилгансиз, бироқ ўз кучингиз билан ҳаракат қилгансиз. Кўпгина, ҳатто ёшлигидан жамоатда катта бўлган одамлар ҳам, Ўнта Амр китобини ўқисангиз, унга амал қилсангиз, ҳар якшанба эрталаб ва кечқурун, ҳар чоршанба кечқурун жамоатга келсангиз, Калом ўқисангиз ва ибодат қилиб ушр берсангиз яхши имонлисиз”, дейишади. Албатта буларнинг ҳаммасини мен ўз кучим билан қилишим мумкин. Бироқ Муқаддас Руҳда юришни, Худога итоатда бўлишни – буни ўз кучим билан уддалай олмайман. Калом бизга икки хил ҳаёт тарзидан бирини танлашимизни айтади.
Narrаtor 1 Биз ё танавий ҳаёт тарзини танлаймиз ёки Руҳий ҳаёт тарзини танлаймиз. Калом бизга танавий эмас, Руҳий ҳаёт кечиришимиз кераклигини айтади. Танавий деганда нимани назарда тутган? Яъни Павлуснинг гапи бўйича гуноҳкор табиат билан яшаш. Имонли инсон сифатида биз янги руҳга, янги табиатга эгамиз. Лекин бизда ҳали ҳам эски табиатимиз сақланиб қолган. Худо биздаги бу эски табиатни таг томири билан олиб ташлаганда зўр бўларди, бироқ У бундай қилмаган. Шунинг учун биз ҳануз Худога қарши гуноҳ қилишга мойилмиз. Агар мен Руҳ бошқарувида юрсам, Худонинг Руҳи ҳаётимни бошқаради ва бу албатта бошқача ҳаёт бўлади. Агар мен танавий ҳаёт кечирсам, Калом айтганидек, эски табиатимиз билан яшаётган бўламиз. Одамлар “Қилаётган ишларим табиий ҳол” дейишади. Бу тўғри. Адашган инсонларнинг ичкиликка берилиши, ҳаётини барбод қилиш табиий ҳол.
Narrаtor 2 Бу табиий, чунки Павлус ҳам Эфесликларга ёзган мактубининг иккинчи бобида шундай деган: “Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тананинг эҳтирослари ва бемаъни ўй-ҳаёлларга берилиб яшар эдик”. Ҳақиқат шуки, Худо бизнинг ҳаётимизда Исо Масиҳ учун жой ажратган ва бу жойни фақат Масиҳ тўлдира олади. Шунинг учун одамлар ҳаётларида тушкунликка тушиб, “Мен Масиҳийча ҳаёт кечиришга ҳаракат қилдим, лекин уддалай олмадим” деб айтишади. Чунки улар буни ўз кучлари билан қилишга ҳаракат қилганлар. Сиз эса Муқаддас Руҳнинг ёрдамини сўранг, Унга тўлишни ва У сизни бошқаришини сўранг, чунки Худонинг амрларини фақат УнингРуҳи ёрдамидагина бажариш мумкин.