Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугун умид билан Худони қидирган, ҳаётида Унинг севгиси ва ғамхўрлигини ҳис қилган бир биродарнинг гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бундай гувоҳликлар Худонинг Ўзи ҳақида Муқаддас Каломида берган таърифларини тасдиқлайди. “Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгамнинг Ўзи менинг куч-қудратимдир, У менинг қутқарувчимдир.” Мана шу оят ҳозирги биродарнинг ҳаётини тўлиқ тасвирлаб бера олади. У шундай дейди, “Кўп йиллар олдин, иккита акамни уйлантириб қўшалоқ тўй қилдик. Биринчи келинойим ҳаммага ўхшаган оддий қиз эди. Иккинчисининг ҳатти-ҳаракатлари доим мени ўйга соларди. У биринчи кунданоқ ўзини бизнинг уйимизда бегона сезмади, бизга ҳам худди анчадан бери танийдигандек, меҳр билан муомала қиларди. Йиллар давомида оилада қайинсингил ва келинойи ўртасида бўладиган ноқулай вазиятлар бўлган, аммо у шу вазиятлардан ҳам меҳрибонлик билан чиқиб кетар ва ўртадаги тинчликни сақларди.
Narrator 2 Акаларимнинг фарзандлари туғилганини, катта бўлаётганини кўрдик. Уларнинг бераётган тарбиясида ҳам фарқ катта эди. Иккинчи акам ва келинойимнинг фарзандлари бизникига меҳмонга келганида, ўзларини жуда муносиб тутишар, баъзи ёш болаларга ўхшаб худбинлик қилмас эди. Бу ҳам мени ажаблантирар эди. Яна ота-онамдан эшитганимга кўра уларнинг эътиқоди бошқача эди. Мен улғайиб, турмушга чиқиб, фарзандлар кўрмагунимча бу эътиқодга эътибор қилмадим. Бунга қизиқмадим. Аммо бир куни турмуш ўртоғим узоқ сафарга кетганда, ҳасталаниб ётиб қолдим. Кейин эса фарзандларимни онамникига қолдириб, ўзим касалхонага ётдим. Докторлар келиб текширди, аммо менга нима ташхис қўйишганини айтишмади. Фақат дориларни вақтида ичиб, пархезга жиддий риоя қилишимни айтишди. Ҳар куни қорнимдаги оғриқдан азоб чекардим. Ўшандай пайтларда келинойимнинг улар яшаётган шаҳарга бориб даволаниш таклифини қабул қилмаганимдан афсусланардим.
Narrator 1Акам ва келинойим тез-тез телефон қилиб, мендан хабар олиб туришар ва менга далда беришарди. Бир куни қаттиқ оғриқ пайтида келинойим телефон қилиб қолди. Мен у билан зўрға гаплашаётганимни сезди, шекилли, менга, “Роҳила, сиз учун Худога ибодат қилсам майлими?”, деб сўради. Мен ҳам “Майли”, деб жавоб бердим. У менга қўлимни оғриётгган жойга қўйишимни айтди. Мен у айтганидай қилдим. Кейин эса Худога худди ўз отасига мурожаат қилаётгандай, оддий ўзбекча сўзлар билан ибодат қила бошлади. “Яратувчимиз Худованд, Сен ўзинг бизларни яратгансан, биз учун азалданоқ режаларинг бор эди. Сен Роҳилани кўриб эшитиб турибсан…” Шу сўзлари ёдимда, қолганини эшитмадим. У ибодат қилаётган пайтда ич-ичимдан йиғи келиб, негалигини ўзим ҳам билмайман, кўзларимдан ёш қуйилиб келаверди. У ибодатини, “Исо Масиҳ номи билан сўрайман, омин”, деб тугатди.
Narrator 2 Шунда акам ва келинойим доим Исо Масиҳга ишонганларини англаб етдим. Ўша куни Худованд келинойимни эшитди. Мен биринчи марта қорнимда оғриқсиз уйқуга ётдим. Кейинги кунлари соғайишим, тезлашиб кетди. Тез орада уйимга қайтдим. Ўша кундан бери Худо, Сен қаердасан, деб мен ҳам оддий сўзлар билан йиғлаб ибодат қила бошладим. Яна бир куни акам ва келинойим фарзандлари билан бизникига янги уй қутлуғ бўлсинга келишди. Ўша куни ҳақиқий, тирик ва яратганлари учун ғамхўрлик қиладиган Худо ҳақида эшитдим. Мен ҳеч иккиланмай, Исо Масиҳни ҳаётимга ва юрагимга қабул қилдим. Мен тирик ва ғамхўр Худони топдим. Аниқроғи, У мени топди.