3:44

Уйдаги пинҳон хавф-хатар

MP3

Ассалому алайкум. Аёлларнинг асосий вазифаларидан бири хонадон санитари бўлишдир. Аммо кўп ҳолларда бу ишни бажариш осон эмас. Бу ишлар билан шуғулланишга жуда кўп нарсалар тўсқинлик қилаётгандек, гўё. Чиндан ҳам шундаймикан? Баъзи аёллар уйимни қанча йиғиштирсам ҳам тозалиги кўринмайдиб, деб нолишади. Бунинг сабаби уйдаги душманларда. Улар қандай душман экан дейсизми? Унда суҳбатимизни диққат билан эшитинг. Баъзи аёлларимиз фарзандларининг кераксиз бўлиб қолган ўйинчоқлари ёки кийим кечакларини ташлаб юборишга кўзлари қиймайди. Ундан ташқари болаларнинг аравачаси, велосипеди, ролиги, чанаси, мусиқий асбоби ва яна кўплаб кераксиз бўлиб қолган жихозлари бор. Уларни тўплаб ўтирмай, муҳтожларга бериб юбориш керак, Уйда ортиқча нарсаларни тўплашнинг кераги йўқ. Кераксиз нарсалардан халос бўлгандан сўнг, уйингиз ҳам анча кенгроқ бўлиб қолади ҳам йиғиштиришга қийналмайсиз.

Бундан ташқари эскириб қолган кўпгина биз ўйламаган нарсалар бизнинг ҳамда оила аъзоларимизнинг соғлиғига зиён етказиши мумкин. Кераксиз ва эски нарсалардан қутулгач, аста-секин саломатлигингиз, аҳволингиз ва турмуш тарзингиз анча яхшиланганини ҳис қила бошлайсиз. Зеро, ортиқча нарсалар кўпинча саломатлигингизга хавф-хатар туғдиради. Сиз эса буни ҳатто сезмайсиз ҳам.

Масалан, ДСПдан ясалган мебель. Бундай мебеллар анча йиллардан бери ясалиб келинмоқда. У ҳамёнбоп ва ташқи дизайни билан кўпчиликка маъқул келади.

Уйдаги мебель бутун ёғочдан бўлгани маъқул. Агар бунга имконингиз бўлмаса, ЁҚПдан ишланган мебеллардаги қириндиларни дарров зичлаб ёпиштиришга ҳаракат қилинг. Гап шундаки, қириндини ёпиштирадиган модда соғлиқ учун фойдали эмас. Агар мебелда зарарланган жойлар бўлса, бу моддалар уйдаги ҳавога ҳам чиқади.

Иккинчи душманимиз бу — эски ёстиқлар. Биринчидан, вақт ўтиши билан улар таранглиги, эгилувчанлигини йўқотиб, ухлаётганда бўйинга мос бўлмай қолади. Иккинчидан, кўплаб микроорганизмлар учун ёстиқ — жуда қулай жой: иссиқ, нам, озуқа ҳам (терининг ўлик ҳужайралари) етарли. Улар аллергия ва бошқа нохуш сезгиларни қўзғатади. Нима қилиш керак? Ёстиқларни мунтазам шамоллатиш ва алмаштириб туриш керак. Гиламлар уйимизни тўлдириб, унга чиройли кўриниш беради. Уларсиз хонадонларни тасаввур қилиш қийин. Бироқ мана шу гиламлар ҳам, айниқса, деворга осилганлари бизга баъзан зиён етказиши мумкин. Гиламларда чанг, аллерген, инфекция ва замбуруғлар тўпланади.

Уларни ҳатто энг яхши чангюткич ва ювиш воситалари билан ҳам тўлиқ тозалаб бўлмайди. Гилам қанча кам бўлса, шунча яхши. Бу айниқса, аллергиядан азият чекадиган одамлар яшайдиган уйга тааллуқли.

Синтетик гиламлар ва гилам тўшамалар, айниқса, зарарли.  Нафталин. Куяга қарши фаол ишлатиладиган модда заҳарли саналади. У организмда йиғилиб, саратонни пайдо қилиши мумкин. Шунинг учун ортиқча нарсалар билан бирга нафталиндан ҳам халос бўлиб, замонавий безарар воситаларга мурожаат қилинг. Сув оқадиган жўмрак ва синган чироқ ёққичлар. Уйдаги барча носозликларни ўша заҳоти бартараф қилинг, акс ҳолда, улар кутилмаган кўнгилсизликларни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, бундай нарсаларга эътиборлилигимиз ҳаётга муносабатимиз ва қанчалик тартибли эканимизни ҳам кўрсатади. Юқори намлик инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиб, таъмирни бузади: маълумки, намликдан моғор пайдо бўлади. Ваннахона ва йўлакда ҳаво яхши айланишини таъминланг. Агар табиий ҳаво айланиши етарли бўлмаса, уйни вентилятор билан «қуритиш»га ҳаракат қилинг. Паст намликдан эса ҳавони намлантиргич қутқаради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top