MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, бугунги мавзумиз орқали янги имондаги дўстларимиз учун айрим кичкина маслаҳатларни баён этмоқчи эдим. Марҳамат, азизлар. Муқаддас Китобнинг ҳар бир китоби рақамланган ва бобларга бўлинган.

Ҳар қайси боб ўз навбатида кичикроқ абзацларга эга, уларни оят деб айтамиз. Оятлар ҳам навбат рақамлари билан белгиланган, бу эса уларни топишни янада осонлаштиради.

Агар сиз Муқаддас Китобнинг бу ёки бошқа жойини ёзишни истасангиз, сиз аввал китобнинг номини, сўнг, бобнинг рақамини, ундан сўнг икки нуқта қўйиб, сизга керакли оятнинг рақамини ёзишингиз мумкин. Масалан, Юҳанно мактубининг 3 боби 16 оятини олайлик. Бу дегани, Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг учинчи боби, 16 оятини билдиради.

Агар сиз бир неча бирин-кетин келмаган оятларни белгиламоқчи бўлсангиз, оятлар орасига вергуллар қўйиш лозим. Масалан, Юҳанно мактубининг 3 боби, 26 боби 19 ва 22 оятлари. Демак, оятларни айириб турган чизиқча ҳамма оятлар биринчи ва охирги оят орасидаги матнга киришидан далолат беради. Масалан, Юҳанно 3 боби 16-22 оятлари. Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг учинчи боби, 16 оятидан 22 оятигага қадар оятларни англатади.

Агар Муқаддас Ёзувга далилий кўрсатма келтириш икки ёки бир неча бобларда жойлашган бўлса, улар нуқта вергул орқали айрилади. Масалан, Юҳанно 3 боби 16 ояти ҳамда 6 боби 24 ояти – Юҳанно баён этган Хушхабарнинг учинчи боби, 16 ояти ва Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарнинг олтинчи боби, 24 оятини билдиради.

Азизлар, энди иккинчи масала: агарда сиз радиодан у ёки бошқа эшиттиришга қулоқ солишдан аввал, сиз олдиндан радиони керакли тўлқинга тўғирлашингиз лозим. Сиз қандай қилиб юрагингизни, руҳингизни Худонинг овозини қабул этишга созлашингиз мумкин? Мана азиз биродарлар, сизга бир неча маслаҳатлар. Биринчидан, ҳар куни Муқаддас Китобни ўқинг. Кейинги қадам эса Муқаддас Китобда ўқиганларингиз ҳақида ўйлаг. Калом ҳақида мулоҳаза қилинг. Ўқиб бўлган жойларни бошқатдан ўқишни ва оятларни ёд олишни ўзингизга одат қилиб олишни ўрганинг. “Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади.” — деб ёзилган 2-Тимўтийга мактубининг 3 боби 16 ва 17 оятларида. Агар сиз эндигина Муқаддас Китобни ўқишни бошлаган бўлсангиз, Янги Аҳддаги Матто Хушхабаридан бошланг. Худо сизга очиқ-ойдин Исо Масиҳ ҳаёти ва унинг таълимоти орқали гапиради. Сиз Эгамиз Ўзининг халқи билан тузган Янги Аҳди ҳақида кўпроқ билиб оласиз, Қадимги Аҳдни ўрганишдан аввал буни билиш муҳимдир. “Худо қадимда бир неча марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали ота-боболаримизга гапирган эди. Охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди” Ибронийларга мактубининг 1 боби 1 ва 2 оятлари. Азизлар, шу жойда мавзумизга якун ясаймиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top