Ассалому алайкум азиз биродарлар. Бизга маълумки, бутун дунёда мусулмонлар йиллик Қурбон ҳайит, арабчага таржима қилганимизда Ал-Адҳа деган байрамини кенг нишонлашади.
Мана бу байрам оддий календарда махсус кун билан белгилаб қўйилмаган. Аммо бу байрам мусулмонларнинг ойлик календарида Дхул-Хижот деган ойнинг ўнинчи кунини эгаллайди.
Ал-Адҳа байрами, яъни Қурбонлик байрами ёки Буюк Байрам “Ид Ал-Кабир” ҳамдир. Адҳа учун ўзак сўз арабча “дания” дир, бунинг маъноси “қурбонлик” дегани.
Шунинг учун ўзбекчада Қурбон ҳайит номи билан нишонлаймиз. Қурбон ҳайитда кўпгина мусулмонлар Худонинг Иброҳим ўғли учун қўчқор билан тўлов тўлаши муқаддас ҳодисасига қараб, бу байрамда қўй ёки қўчқор қурбонлик қилиб нишонлашади.
Бу ҳодиса Қуръоннинг Ал-Сиффат 111 сурасида ҳам кўрсатилган. Яҳудийлар динни ҳам Худонинг Иброҳим ўғли учун қўчқор билан тўлов тўлаш муқаддас ҳодисасига ишонади.
Иброҳим ўз ўғлини қурбонлик қилаётганда, Оллоҳнинг фариштаси уни тўхтатди ва “Ўсмирга қарши қўл кўтарма, унга ҳеч ёмонлик қилма, — деб хитоб қилади”. Азизлар, биз энди биламизки: “Сен Худодан қўрқасан, яккаю-ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг”, — деди.
Шу пайтда Иброҳим чангалзорда шохи билан ўралиб қолган қўчқорни кўрди ва у қўчқорни олиб уни қурбон қилди. Бу ҳодиса ҳақидаги тўлиқ маълумот Тавротда, Ибтидо китобининг 22 боби 1 оятидан 19 оятигача бўлган жойларда ёзилган.
Яҳудий дини бу байрамни махсус кўрсатмалар билан байрам сифатида нишонламайди. Бу байрамга айрим фикр ва маънолар Мусо пайғамбар томонидан уларга берилган бўлиб, бу байрам Фисиҳ байрами деб аталади.
Яҳудийлар Фисиҳни, Худо яҳудийларнинг тўнғичини Мисрда қул бўлишидан озод қилганини эслаб байрам қилишади. Оллоҳ Мусо Пайғамбар орқали Яҳудий халқини озод қилиши учун, Фиръавнга ва Мисрликларга 10-та офат юборган эди.
Охирги офат, яъни Фиръавн ва ҳамма мисрликларнинг тўнғич ўғилларига ўлим келди, аммо ўлим фариштаси Яҳудийларнинг эшикларига бўрдоқи қўйнинг қони суртилгани учун, яҳудийларнинг уйларига ва уларнинг тўнғичларига зарар етказмай ўтди.
Бу Раббимиз Исо Масихга бўлган ишора эди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.