2:40

Бошқа дин вакиллари 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Хурматли дўстлар, Патрик ўзининг “Иқрори”, Худо уни “туннинг қоронғилигида” чақиргани ҳақида айтади.

Бу “Македония” чақириғи эди: У шундай ҳикоя қилади. “Мен Ирландиядан келаётган сон-саноқсиз хатлардек, Викторий исмли одамни кўрдим; у менга хатлардан бирини берди ва мен хатни ўқишни бошлаганимда, ғарбий денгиз ёнидаги Фоклут ўрмонида яшаётганларнинг овозини эшитгандек бўлдим; улар шундай деб бақирар эди:

“Илтимос, муқаддас одам, келгин ва бизнинг орамизда яшагин”. Уларнинг бақириқлари менинг юрагимга санчилди ва бошқа ўқий олмадим; кейин уйғониб кетдим”.

Патрикнинг Ирландиядаги хушхабарчилик хизмати, уни чақирганидан кейин дарров бошланмади. У олдин Галилеядаги Оксер жамоатига ўқишга кетди. Ҳатто ўқишдан кейин ва диаконликка қўл қўйганларидан сўнг ҳам унинг мураббийлари хизматнинг бундай турига нисбатан унинг қобилиятига ишонмадилар ва унинг ўрнига Ирландияга Палладийни юборишди.

Лекин Палладий Ирландияга бориб, бир йилдан камроқ яшади ва оламдан ўтди, бу эса Патрик учун йўл очди. У қирқ ёшдан ошган эди, лекин у ўзининг чақириғини бажариш учун киришишга олдинги пайтдан кўра янада кучлироқ эди.

432 йили Патрик Ирландияга борди, у ерда масиҳийларнинг алоҳида оролчалари мавжуд бўлса ҳам, аҳолининг кўпчилик қисми устун бўлган мажусийларнинг жабр-зулм исканжасида эди.

Мажусийлар қуёшга, ойга, шамолга, сувга, оловга, қояларга ва қишлоқ ҳамда тоғларда ўрнашиб олган ҳар хил яхши ва ёвуз руҳларга сажда қилар эдилар. Одамни қурбонликка олиш билан бирга сеҳргарлик ва қурбонлик олиб келиш улар тарафидан ўтказиладиган диний удумларнинг ажралмас бир қисми бўлиб қолган эди.

Тез орада Патрикнинг друидлар тарафидан қақшатқич зарбага учраши ҳайрон қоларли эмас эди. Лекин уларнинг оммавий ва сиёсий тартибларини қабул қилиб, у улар билан тил топишишга муяссар бўлди ва аста-секин қудратли друид-доҳийларидан баъзилари масиҳийликка юз бурдилар.

Кўп вақт ўтмай друидлар ҳам ўз ҳокимиятларини йўқота бошлади, лекин Патрикнинг мажусийлар билан тузган аниқ битими орқали уларнинг сеҳр-жодули эътиқодлари йўқолиб кетмади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top