Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, агар дунёнинг бутун сўзамоллигини даладаги буғдой бошоғи билан солиштирганда, у бўш похолга ўхшайди. Инжил бу бизнинг ҳозирги ва келажакдаги бахт-саодатимизнинг хушхабаридир, қуруқ сўзларнинг эмас, ҳаётнинг сўзамоллигидир.
Гулли сават қанчалик чиройли бўлмасин, агар у бўш бўлса, ундан нима наф бор? Сўзамоллик билан қилинган, аммо мазмуни марҳаматланмаган ваъз арзимайдиган пуч гапдан бошқа нарса эмас.
У худди қуриган ерга бирор томчи ҳам ҳаётбахш ёмғир томчисини томизмаган булут каби тингловчилар боши узра ўтиб кетади. Ўз руҳий эҳтиёжларини англаш учун етилиб бўлган қалблар уни эшитиб фақат кўнгли ғоят совишини ҳис қиладилар ёки ҳатто ундан катта зарар кўрадилар.
Ваъзнинг услуби худди бир ёзувчи аёлнинг асари каби чиройли бўлиши мумкин. У ёзувчи аёл ҳақида шундай дейишган: «У тонгги мусаффо шудрингга ботирилган биллур қалам билан кумуш қоғозда ёзади ва қум ўрнига капалаклар қанотидаги чангдан фойдаланади».
Лекин гап қалблари хавф остида бўлган одамларни қутқаришга тааллуқли бўлса, у ҳолда бутун бу гўзаллик «ҳеч нимага» арзимайди. Отларни абзалининг қимматбаҳолигига қараб эмас, балки уларнинг тузилиши гўзаллигига ва наслига кўра баҳолайдилар; доно тингловчилар томонидан тингланадиган ваъзлар ҳам уларда мавжуд Инжил ҳақиқатлари ва Инжил руҳи даражаси ва кучига қараб баҳоланади!
Биродарлар, ваъзларингизни тарозига солиб яхшироқ ўлчаб кўринг! Майда-чуйдаларга кўп ўрин бермасдан, яхлитликка интилинг. Сиз айтаётган сўзларнинг катта миқдори ҳақида ташвишланманг, балки уларнинг ички мазмуни қийматини оширишга интилинг.
Сўзларда исрофгарчилик ва шу билан бирга, ҳақиқатни айтишда зиқналик қилиш ақлсизликдир.
Тингловчиларнинг ҳиссиётларига таъсир қилишга ҳаракат қилиш жуда яхши, албатта, лекин бу ерда ҳам ҳақиқий ибратнинг ёрдами талаб қилинади; усиз бу милтиқ полкасига қилинган енгилгина зарбдир, бунда порох йўқолади-ю, аммо ўқ чиқмайди.
Ишончингиз комил бўлсинки, энг кучли ўт олдирадиган пилик олови «ибратнинг» ёнувчи моддаси билан таъминлаб турилмаса, у фақат биргина тутун билан ҳал бўлади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз паёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.