2:55

Азоблар 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан Отамизга миннатдормиз. Азиз дўстлар, фосиқнинг азоби кўпдир, лекин Эгамиздан умидворларни мўл севги қуршаб олади, деб ёзилган Забур китобининг 31 боби 10 оятида.

Азизлар, Худога ишончингиз қанчалик кучли бўлса, Унинг иродасини бажариш шунчалик енгил бўлади. Айниқса, низоли вазиятда бу гап жуда тўғри. Агар сиз Худо сизни Ўзининг бутун мукаммал севгиси ва чексиз қудрати билан асрашига ишонсангиз, Унга ҳатто энг қийин вазиятларда ҳам тинчлик ўрнатувчи сифатида чин дилдан хизмат қила оласиз.

Азизлар, бугунги мавзумизда Худо нима учун бундай ишончга лойиқ эканлигини кўрамиз. Муқаддас Китобда одамлар ҳатто даҳшатли азоб ва синовлар гирдобида қолганда ҳам, Худога ишонганликларига кўпгина мисол топса бўлади.

Бунинг энг яхши мисоли – Исо Масих хочга михланишнинг бор даҳшатига қарамасдан, У Ўзининг инсоний қўрқувига шундай жавоб беряпти: “Эй Отам! Агар бу қисмат Мени дамига олмай ўтиб кетиши мумкин бўлмаса, майли Сен хоҳлагандек бўлсин, — деб ёзилган Матто китобининг 26 боби 42 оятида.

Бундан ташқари яна “Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман,” — деб айтади Раббимиз Луқо китобининг 23 боби 46 оятида. Павлус ҳам озодликдан маҳрум бўлганида, азоб чекканда ва муқаррар жазони бошидан ўтказганда шундай муносабат билдиради:

“Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир”.

Исо ва Павлуснинг Худога тўла ишонганини яна бир сабаби, уларнинг ҳаётида бўлаётган ҳамма нарса Худо иродаси эканлигини билишган. Бу тўлиқ назоратни кўпинча “Худонинг ҳукмронлиги” деб атайдилар.

Худонинг ҳукмронлигини тасвирлаб бериш учун тўлиқ бир китоб керак бўларди, аммо ҳатто шунда ҳам кўп саволлар ва сирлар жавобсиз қолган бўларди. Лекин барибир, тинчлик ўрнатувчи бўлиб хизмат қилмоқчи бўлганлар учун жуда муҳим бўлган бу таълимотни тубдан тушуниш ғоят катта аҳамиятга эгадир.

Ҳукмрон бўлиш чексиз равишда, тўлиқлигича ва юқори даражада бирон нарсанинг таъсиридан мустақил бўлишни англатади. Фақатгина Худо бундай ҳокимиятга эга. Муқаддас Китоб бизга Худонинг ҳукмронлиги шу даражада буюкки, У ҳаммани ва ҳамма нарсани назорат қила олишини ўргатади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top