MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, аксарият ҳар қайси масиҳий олдинми кейинми: «Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эканлигини сиз қаердан биласиз?» – деган саволга дуч келади.

Бу албатта янги савол эмас. Инсоннинг биринчи васвасаси Худонинг Каломига ҳамла этиш билан боғлиқ бўлган.

Илон рамзида иблис Момо Ҳавога айтди: «Худо чиндан ҳам айтдими?» Иблис ҳозир ҳам ўша шубҳаларга ишонтиради: «Ҳақиқатдан ҳам Худо шундай деганми?» Худонинг Каломи эса иблисга қарши бизнинг қуролимиз.

Исо Масиҳ саҳрода васвасага солинганида у иблиснинг ҳамлаларига фақат Худонинг Каломи билан жавоб қайтарган эди. Биз ҳам шубҳа ёки қўрқувларга тушган кишиларга ёрдам беришни хоҳлаганимизда, албатта Худонинг Каломидан фойдаланамиз.

Одамлар биздан қутқарилишга тўғри йўлни кўрсатишни сўраганларида ҳам, биз Худонинг Каломидан фойдаланамиз. «Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар.

Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар» Биринчи Бутрус китобининг 3 боби 15 ва16 оятлари. Биз Муқаддас Китоб таркибидаги китобларнинг мазмунлари билан танишиб чиққанмиз.

Келинг, энди нима учун Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эканлигига ишонишимизга жавоб топайлик. Нима учун Муқаддас Китоб Худонинг Каломи бўлгани сабабларини аниқлашга Муқаддас Китоб ҳақиқат ва у сизнинг ҳам шахсий ҳаётингизга алоқаси борлигини тушунишга ёрдам беради «Исбот» сўзи равшанлик, текширилган далилларни билдиради.

Муқаддас Китоб чиндан Худонинг Каломи эканлигини шоҳидлантирувчи кўп исботлар мавжуд. Қуйида биз ушбу исботларни келтирамиз Муқаддас Китобнинг одамлар ҳаётига мўъжизали таъсири унинг мўъжизавий яратилишининг исботидир.

Ваъдаларнинг амалга ошиши унинг ишончли эканлигини тасдиқлайди. Инсонларнинг ҳаётида миллионлаб мўъжизавий шифо топишлар, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликлар каби кўп гуноҳли одатлардан озод бўлиш ва Муқаддас Китобнинг ваъдаларига асосланган ибодат жавоблари, Худо Ўзининг ваъдаларини амалга ошириб, бизни ишонтираётган исботларнинг бир қисми холос.

Инсон ўз хаётини асло ўзгартира олмайди. Бу бизга махлум. Бунинг учун аввало Худога чин юракдан ишониш лозим. Шу билан бирга Худованднинг айтганларига амал хам қилиш керак. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top