MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Cен ўзинг ва сендаги мавжуд бўлган хамма нарса Xудодандир. Хамма нарсани қила олишимиз учун У ичимизга илохий потенсиални солиб қўйган. Потенсиал бу яширин, аммо юзага чиқиши мумкин бўлган имконият, ва иқтидорликлар, бу яширин ички кучдир. Бу потенсиал куч — имон деб аталaди кенг ва барчага танилган. Бутун дунёдаги энг қудратли куч — Xaмма нарсага Қодир бўлган Сарвари Коинотга бўлган ишончдир. Бугун сен Раббийга қайси томондан ишониб турибсан? Бугун нимага ишоняпсан? Нималар бўлишини кутиб турибсан?

Имонингни мақсадларингга етиш учун ишлатсанг ичингдаги барча яширин ётган кучлар ишга тушиб кетади. Имон кўриниб турган нарсаларга ишонмайди: имон Xудонинг Сўзи орқали кўради ва ишонади. Калом очилганда, нур сочилишини Муқаддас Китобдан ўқиганмиз. Чунки азалда, нур порлашидан олдин қоронғулик бўлганини биламиз. (Ибтидо 1:2) Қаломни қабул қилганингда хаётингдаги зулмат чекинади ва Калом нурида яшашни бошлайсан. Нурда яшашни бошлаганда зулмат йўқолиб, имкониятлар очилиб, кенгая бошлайди. Хаётингда имконсиз нарсалар қолмай фақат имкониятлар кела бошлайди. Сен учун хамма нарса мумкин бўла бошлайди, булар хаммаси Xудо Каломининг нуридан келган зиё туфайли бўлади.

Қаерга борма, сен учун хамма нарсанинг иложиси бўлаверади. Имконсизлик бўлган ерда хамиша зулмат хукмрон бўлади, лекин нур келгандан кейин хамма нарсанинг иложини юзага чиқара бошлайди. Муқаддас Битикларда: »Ишонганим учун гапирдим», — деб ёзилган. Биз худди шу имоннинг рухига эгамиз ва ишонганимиз учун гапирамиз. (2Кор 4:13) Мана шу »Ишонганим учун гапирдим» дейилган оят имон қонуни саналади.

Имон хеч қачон жим турмайди, фақат Xудо хеч кимга айтма десагина жим бўлади ва тинч юради. Имон бу харакатдир. Сен ниманидир айтсанг имонинг ишга тушишни бошлайди. Худо осмон билан ерни яратаётганда сўз айтди. Битта сўз айтганда нималар содир бўлишини хозир табиий оламда кўриб турибмиз. Шунинг учун сўз айтмасдан, хеч нарса демасдан ишона олмайсан. Исо Масихнинг Ўзи хаётимиздаги тоғларга сўз айтишимиз кераклигини ўқитган. Сизларга чинини айтайин: агар кимки бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса–ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади (Марк 11:23) Масиҳийлик хаётида тоғ Xудо билан бўлган мулоқатимиз, яшашимизни билдиради. Тоғ яна бирор нарсага эришишда ёки умидларимиз ушалишида тўсқинлик маъносини хам билдиради. Исо мана шу тоғларга гапиришимизни айтди. Тоғ — сен учун қарз, хасталик ёки касаллик ва хоказо нарсалар бўлиши мумкин. Mана шу тоғларни кўчириб юбориш керак. Худо берган имон билан тоғларни кўчириб юбора оласан, ана шу руҳий тоғларга қараб гапирганингда бу иш амалга ошади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top