3:39

Мўжизавий Худо

MP3

Азиз дўстим, ҳамма ишларингга Худодан ривож тилайман. Тананг руҳинг сингари соғ–саломат бўлсин. (3 Юханно 1:2) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Кўпчилик хаётим учун Xудонинг иродаси нима экан-a, деган савол билан яшайди. Худонинг иродаси Унинг Каломидадир. Калом вахийсининг ғаройиблиги ўзгармаган ва ўзгармайди хам. Мисол учун сенинг гуллаб-яшнашинг Xудонинг иродасидир. Мана шу хақиқат билан дин йиллар мобайнида тўқнашиб келмоқда. Динда қашшоқ бўлиш рухийликнинг аломати хисобланади, яъни камбағал бўлса рухий художўй бўлади деб ишонишади. Агар хақиқатни айтадиган бўлсак бу аслида лаънатни билдиради. Худо сенинг гуллаб -яшнашингни истайди ва бу Унинг иродасидир.

Xудо фаровонлик, гуллаб-яшновчидир, У хамма нарсанинг Xўжайнидир. У хамма нарсани бизнинг манфаътимиз, фойдамиз учун яратди. Агар гуллаб-яшнаш Xудога хос бўлса, бизлар Унинг болаларимизку, бу бизга хам хос бўлиши керак. Унинг болалари бўла туриб, гуллаб-яшнамаслик, ўта ахмоқликдир. Худо ер юзида яратган ва пайдо қилган хамма нарсасида бизларнинг хам иштирок этишимизни истайди. Гуллаб-яшнашни инкор қилиш Xудонинг иродасини рад қилишдир. Муқаддас Каломда инсон нима экса ўшани ўриб олиши ёзилган. (Галатиялик 6:7) Агар уруғ эксанг хосилини ўриб оласан. Худо хаётингнинг хамма томонларида гуллаб яшнашингни истайди. Гуллаб- яшнаш Xудони таниб–билишдан, Унинг билимидан бошланади. Мен сенинг диндан ёки диндорликдан чиқиб гуллаб-яшнашга қадам қўйишингни истайман. Худо бизларни мархамат бўлишга чорлаган. Агар ўзимиз мархаматланмаган бўлсак, яъни барокали бўлмасак, бошқаларга хам барокат бера олмаймиз. Ишаё пайғамбар, “Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам, Сизларнинг йўлларингиз, ўйларингиздан Шунчалик баланддир” деб ёзиб қолдирган эди. (Ишаё 55:9) Ғайритабиийлик инсон учун хамиша сир бўлиб келган. Сир инсон ақли билан тушиниб бўлмас қийин жумбоқли нарса хособланади. Сир — ақл бовар қилмас ёки хис қилиб бўлмас нарсадир. Худони тушинишда аввалом бор Унинг табиати ва келиб чиқиши илохий, ғайриоддий эканлигини билишинг керак. Худони илохийсизлик қилиб тасвирлаш қийин, чунки шундай бўлмаса У Xудо бўла олмайди. Биз Xудонинг хамма йўлларида, хамма томондан илохий, ғайриоддийлигини кўришини истаймиз. Худода ғайриоддий бўлмаган хеч нарса йўқ, бунинг маъноси У хар доим ақлга сиғмас, хайратда қолдирувчи, барча тўсиқ ва чегаралардан холи деганидир. Ўз тажриба –кечинмаларимиз, хикматимиз, урф-одатларимиз ёки яшаб турган мухитимиз билан Уни чегаралаб қўймайлик. Сенинг Xудойинг ғайриоддий яъни Мўъжизавий Xудодир, У хозир хам худди шундайдир. У бугун, хозир хам бордир. Бугун сен Xудодан нима бўлишини кутиб унга ишониб турибсанми? У бугун ўшани бажо қилишга қодир. Хар куни У хаётингда илохий нарсаларни қилишни истайди. У илохий бўлмай қоладиган ёки ғайритабиийлиги тугаб қоладиган хеч бир кун йўқдир. Келинг, бугун мўъжиза бўлишига ишонайлик. Ота, биз сенга инсоний кўз қарашлар билан қарамаймиз. Сен хар куни илохийсан. Бугун бошқа кундир, шунинг учyн хаётимда ғайритабиийлик бўлишини кутаман. Вазиятларимни Сенга топширдим. Қудратинг барча вазиятларни ўзгартириб бутунлай бошқа томонга буриб юборaди. Исо Масих Номидан, омин.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top