3:45

Ўй-фикрларимиз

MP3

Бошқаларни хукм қилманг шунда Xудо хам сизларни хукм қилмайди. Бошқаларни айбламанг шунда Xудо хам сизни айбламайди. Бошқаларни кечиринг шунда Xудо хам сизни кечиради. (Луқо 6:37) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Хаётда кўп марта боши берк йўлларда тиқилиб қоламиз ва бу жойга қандай қилиб келиб қолганимизни билмай юрамиз. Омадимиз камайиб кетади, атрофда ўзгаришлар юз бергани билан бизлар ўша эски холатда тураверамиз. Бизда хеч нарса содир бўлмайди, юз беришига тўсиқлик борлигини билиб қоламиз. Кейин бизларда »Нимага? Нега? Нима қилиб қўйдим?» деган саволлар туғилиб ўзимизни текшира бошлаймиз. Ичингни ковлай бошлаганингда тубда ётган кечиримсизликни кўриб қоласан.

Кечиримсиз бўлганинг учун баъзи холатларни енгиб ўта олмайсан. Кечиримсизлик ўтмишдаги хотираларни кучайтириб келажагингнинг келишига тўсиқлик қилиб туради. Кечиримсизлик »Мен буни шундай ташлаб кета олмайман, индамасдан тура олмайман, орқага ташлаб кета олмайман, эсимдан чиқара олмайман» — дейди. Келажагим мендаги кечиримсизликни кўриб сен мени қабул қилишга хали тайёр эмас экансан дейди.

Кечирим хақидаги битта хақиқат у имонни кучайтирар экан. Имонинг кўпроқ бўлишини истайсанми? Кечиримсизликни улоқтир, ўшанда имонинг ўз ўзидан ошиб кетаверади. Кечиримсизлик сенинг хочга михланишинг кераклигини билдиради. Юсуф тақдирига эришишидан олдин акаларини кечириши керак эди. »Мени бу ерга сотганингиздан ғам чекманглар, ўзларингиздан хафа ҳам бўлманглар. Худо шундай қилди. Худо инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун сизлардан олдин мени бу ерга жўнатган экан. Икки йилдирки, юртда қаҳатчилик. Яна беш йил бу юртда на ер ҳайдалади, на ҳосил бўлади. Худо ана шундай ғаройиб йўл билан сизларни ва наслингизни қутқариб, омон қолдириш учун сизлардан олдин мени юборди. Ҳа, мени бу ерга сизлар эмас, Худо юборган! Худо мени фиръавнга маслаҳатчи, унинг бутун хонадонига хўжайин, Миср юрти устидан ҳоким қилди. » (Ибтидо 45:5-8) Худо ичингга солиб қўйган буюкликни юзага чиқармоқчи, шунинг учун кечиримсизликни улоқтириб Xудо сенда Ўз ишини қилишга изн бер. Худо оддий инсонларни хаддан ташқари хайрон қолдирадиган ишларни қилишга чақиради. Тақдиримиз гохида ўй-фикрларимиз орқали юзага келади. Aгар хаётингнинг бошланишида йиқилмаган бўлсанг, асло йиқилмайсан. Сен бошида бўлган нарсага етиш арафасида турибсан, ха ўша бошланишдаги нарсага eтиш учун охирги босқичда турибсан. Ўй-фикрларимиз оиламиз ёки яшаб турган мухитдан бошланади. Кўпчилик ўрта холда шаклланганидан бехабардир. Худо сени чақирганда ташқи мухитдан шаклланган фикрларинг тўсқинлик қилиши мумкин, яъни эшитган даъватинг ақлингга умуман тўғри келмаслиги мумкин. Xудо инсонни оиласидан ва яшаб турган мухитидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Яшаб турган мухитинг ёмон бўлгани учун эмас чегаралангани, чеклангани сабабли шундай қилади. Улар мақсадни амалга ошира олмайди. Ўй-фикрни ўзгартириш хаётни ўзгартириш бошқа томонга буриш деганидир. Қайси шароитда тиқилиб турган бўлсанг демак сенинг ўй-фикринг худди шунақа дегани.

Қандай куч ёки вазият сенга тўсқинлик қилмасин бари бир Xудо сенга нима деб айтган бўлса ўша амалга ошади, Xудо сенга нима деб айтган бўлса худди ўша тўғридир. Бошқа одамларнинг гап сўзлари билан фикрларингга тўсиқ чегара қўйиб олма. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top