“Худо бир дафъа сўзлади мен икки карра эшитдим, қудрат Xудодан келур дея”. (Забур 61:11). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Сўз хақидаги энг буюк хақиқатлардан бири Xудо Ўз СЎЗИДА , яъни Сўзининг ичида ёки Сўзда эканлигидир. У Ўз Сўзидан бошқа хеч нарса билан ўлчанмайди ва бахоланмайди. У Сўзида қандай бўлса шундайдир.
Бунинг маъноси У севгидир, тинчликдир, хақиқатдир, фаровонликдир, ва яна У ҚУДРАТДИР. Оятда қудрат Xудодан деб айтилган. Инсоннинг характери унинг исмида эканлигини тушинишимиз керак. Инсонинг тўғри эканлигини хам сўзидан биламиз. Худонинг қудратини кўриб чиқар эканмиз, Унинг қудратини тушина бошлайсан ва хаётинг ўзгара бошлайди. Худонинг қудрати мангудир, у тугамасдир ва ўзгармасдир.
Унинг қудрати абадий бўлгани учун y умрбод туради. Унинг нихояси йўқ, чунки Унинг қудрати мангудир. Худо хамма нарсани қила олиши учун бутун куч-қудратга эга бўлиши керак. Исо шундай деган эди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган.» (Матто 28:18). Унда мавжуд бўлмаган куч-қудратнинг ўзи йўқ, У ўзгартира олмайдиган хеч бир вазият йўқдир. У хамма нарсани билувчи, хамма нарсага қодир ва хамма куч-қудратнинг эгасидир. У хаётингнинг манбаи бўлишни истайди.
Манба бирор нарсанинг бошланишини билдиради. Худони хаётингга биринчи ўринга қўйсанг, Унга хақли бўлган ўринни бера олсанг, У Ўз қудратини хамма томондан номоён қила бошлайди. Худонинг қудратига бўлган ишончда ўсиб борсанг, У хаётингда хамма нарсани қила олади. У хаётингда қила олмайдиган ишнинг ўзи қолмайди. У Ўз қудратини номоён қилишини ишонч билан кутиб яшашинг керак. Худо хамма нарсага қодир экан, нега энди бошқа нарсага умид қилишим керак? Эй жоним, ёлғиз Худога мунтазир бўлгин, Умидим манбаи Унинг Ўзидир.»
Xудо биз учун бирор нарсани қилиб беришини кутсак бу Унга ёқади. Ха Ундан кутиб яшасак Унга бу маъқул келади. У Xудодир ва хамиша Ўзини номоён қилишни истайди. Умидларинг, кутиб турган нарсаларинг қанчалик катта ёки кўп бўлмасин Xудонинг қудрати олдида улар хеч нарсадек, арзимаган ишдекдир. Эй эътиқод қилган, кел Xудонинг энг буюк қудратини кўзларимиз билан хаётда кўрайлик. Кел, фақат Унга кўзларимизни тикайлик. Бошқа нарсага ёки бошқа томонга эмас — Унга қарайлик.
Ота, Сенинг хамма нарсага қодирлигингни ва хамма куч-қудратнинг эгаси эканлигингни тан оламан. Сенга ўхшаш хеч ким йўқдир. Рахмат Сенга Oтажон, фарзандинг бўлган менга қудратингни хаётимда кўриш учун хуқуқ бердинг. Ха менга кутиб яшаш хуқуқини бердинг. Сенга жуда миннатдорман. Исо Номидан, омин.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.