3:31

Худо қудрати ва табиат

MP3

“Эрта саҳарда Исо кўл устида юриб, шогирдлари ёнига келди. Шогирдлар эса кўл юзида юриб келаётган Исони кўриб, қаттиқ ваҳимага тушишди. Қўрққанларидан:

— Бу арвоҳ–ку! — деб бақириб юборишди. Лекин Исо ўша заҳоти уларга:

— Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман! — деди. Шунда Бутрус:

— Ҳазрат, агар ҳақиқатан бу Сиз бўлсангиз, амр беринг, мен сув устида юриб Сизнинг олдингизга борай, — деди. Исо: — Кел! — деди. Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юрганича Исо томон йўл олди. Аммо шамолнинг кучли эканлигидан қўрқиб кетди. У сувга чўка бошлаб: — Ҳазрат, мени қутқаринг! — деб бақирди. Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да: — Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди. Улар қайиққа тушганларидан кейин, шамол тинди. (Матто 14)

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Худонинг қудрати шунчалар бепаён ва ақл-бовар қилмасдир. Худонинг қудратини хеч қачон ақлингга сиғдира олмайсан. Худонинг қудрати хеч қачон табиат қонунларига бўйсинмайди ва тўғри хам келмайди. Исо шундай мўъжизаларни содир қилдики, ишлари орқали инсон табиат қонунларини бекор қилиши мумкинлигини исботлади. Унинг қудрати ўша қонунни бузиб бекор қилди ва уни кучдан қолдирди. Мисол учун Исонинг қилган жуда кўп мўъжизаларини шогирдлар кўрган бўлсада сув устида юрганини кўришмаган эди. Бу мўъжизага икки хил ёндашиш мумкин. Унга сув ёрдам бермиди? Ёки Исо сувга ёрдам бердими? Иккаласи хам ғайритабиийдир.

Ибронийларга мактубнинг биринчи бобида “Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди.” Aгар Исо инсон бўлиб сув юзида юрган десак, унда Исони сув кўтариб турган. Агар У Xудо бўлгани учун сув юзида юрган десак унда У сувни ушлаб турган. Муқаддас Китобда Исони инсон бўлиб Xудонинг қудратига тўлиб келгани хақида айтилган. Табиий қонун Xудонинг мақсадларига тўсқинлик қилган эди. Худонинг қудрати табиат қонунларини бекор қилишига сабаб, Унинг айтганлари албатта бажо бўлишини, Унинг ғолиб чиқишини исботлаш бўлган.

Ёшуа пайғамбар қуёшни тўхтатиб қўйганини эслайлик. ( Ешуа 10:12). Эгамиз Амор халқларини Исроил лашкарининг қўлига берган куни Ёшуа Эгамизга гапириб, бутун Исроил халқи олдида шундай деди: “Эй, қуёш, тек тургин Гивон шаҳрида, Оймомо, сен эса Ойжавлон водийсида.” Қуёш ҳам, ой ҳам қимирламай, халқ ўз душманларидан қасос олмагунча, осмонда тўхтаб тураверди. Қуёш жойида қотиб турди, шунинг учун ўша йилнинг энг узоққа чўзилган кунидир. Уч минг йил ўтиб кетган бўлсада, қуёш ўша сўзни ханузгача эслайди. Агар Xудо Ўз мақсадини бажариш учун табиат қонунини бузишга тўғри келса, У шуни қилади. Худога қўйган чегараларингни бузиб ташла. Мўъжиза содир бўлиши учун илохийлик амал қилиши керак бўлади. Худо сен учун табиат қонунларини хам бекор қилиши мумкин. Бугун Xудонинг қудрати сен учун тайёр турибди.

Азизлар, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top