2:55

Худога буйсyниш 05

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, сиз Павлусга ўхшаган бўласиз, чунки “Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.”Филиппиликларга мактубининг 4 боби 13 ояти.

Павлуснинг таслим бўлиш вақти у Дамашққа кетаётганида кўзни қамаштирадиган ёруғлик таъсири орқали ерга йиқилиб тушганда содир бўлди. Бошқалар учун, Худо унча кескин бўлмаган усуллар билан бизнинг диққатимизни тортади.

Шунга қарамай, таслим бўлиш фақат бир марталик ҳодиса эмас. Павлус шундай дейди: “Мен ҳар куни ўлаяпман.” Таслим бўлиш вақти бор, ҳамда таслим бўлишни амалда тадбиқ этиш бор ва бу вақт ўтиши билан бутун ҳаёт давом этади.

Тирик қурбонлик билан муаммо шундаки, бу алтардан ташқарига судралиб чикиб кета олади, шунинг учун сиз ҳаётингизни ҳар куни эллик марта қайта таслим қилишингиз керак. Сиз буни ҳар кунлик одатингиз қилишингиз керак.

Исо шундай деган: “Агар ким менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин.” Луқо китобининг 9 боби 23 ояти. Сизни огоҳлантириб қўяй:

Қачонки сиз тўла таслим қилинган ҳаётда яшамоқчи бўлсангиз, бу синалиб кўрилади. Баъзида бу ноқулай, нотаниш, қиммат ёки бажариш мумкин бўлмаган вазифани бажаришни билдириши мумкин.

Бу кўпинча сиз бажаришни ёқтирадиган ишнинг тескарисини бажаришни билдиради. Йигирманчи асрдаги Масиҳий раҳбарларнинг энг буюкларидан бири “Кемпус Крусейд фор Крайстнинг” асосчиси Бил Брайтдир.

Бутун дунёдаги “Крусейд” ходимлари, “Тўрт илоҳий қонун” ва “Исони ҳаёти” филми орқали тўрт миллиарддан ортиқ киши Хушхабар эшитди ва 150 миллионга яқин киши Масиҳни таниди ва келажакда абадиятда яшайдилар.

Бир кун Билдан “Худо нега сени шунчалик ишлатди ва марҳаматлади?”- деб сўрашганида у шундай жавоб берганди: “Мен ҳали ёш бўлганимда Худо билан шартнома тузганман.

Мен буни абадий қилиб остига исмимни ёзиб имзоладим. Унда шундай ёзилган: “Бу кундан бошлаб мен Исо Масиҳнинг қулиман.” Азиз дустим, сиз Худо билан илгари шундай шартнома тузганмисиз?

Ёки ҳали ҳам У мамнун бўлиб ҳаётингизда ишлаши ҳуқуқи тўғрисида Худо билан тортишиб курашмоқдамисиз? Ҳозир сиз Худонинг инояти, севгиси ва донолигига таслим бўладиган фурсатдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top