Салом азизлар. Худо биздан ҳаётни биргаликда бошдан кечиришимизни истайди. Муқаддас Калом буни тажриба бўлишилган биродарчилик деб атайди. Аммо бугунги кунда ушбу сўз ўзининг каломий маъносининг кўпроқ қисмини йўқотди. Ҳозир “биродарчилик” одатда суҳбат, ижтимоийлашув, озиқ-овқат ва хурсандчиликни билдиради. “Сенинг биродарчилигинг қаерда?” деган савол “Қаерда жамоатга иштироқ этасан?” ва “Биродарчиликда бўлиб тургин” деган гап “Янгиланишни кутиб тургин” маънонисини англатади. Ҳақиқий биродарчилик фақатгина хизматга қатнашишдан кўра кенгроқ тушунчадир. Бу ҳаётни биргаликда бошдан кечириш демакдир. Бу ўз ичига беғараз севиш, самимий бўлишиш, амалий хизмат қилиш, қурбонлик келтириб бериш, меҳрибонлик билан юпатиш ва Янги Аҳддаги бошқа “бир-бирингиз” каби буйруқларни ўз ичига олади. Биродарчиликка келсак, бунда ҳажм муҳимдир, Кичикроқ яхшироқдир.
Сиз кўпчилик билан ибодат қила оласиз, аммо бир киши билан биродарчиликка кириша олмаслигингиз мумкин. Қачонки гуруҳ ўн кишидан кўпроқ бўлса, энг тинч киши қатнашишдан тўхтайди ва бироз кишилар гуруҳда етакчилик қилади. Исо кичик шогирдлик гуруҳлари миқёсида хизмат қилди. У бунданда ортиқ кишини танлаши мумкин эди, аммо У билардики ўн икки киши агар ҳар бир киши қатнашиши керак бўлса энг кўп ҳажмдир. Масиҳнинг Танаси ўз танангизга ўхшаб ҳақиқатда бир қанча ҳужайраларнинг тўпламидир. Масиҳнинг Танасининг ҳаёти сизнинг танангизга ўхшаб ҳужайраларда мавжуддир. Шуниннг учун ҳам ҳар бир Масиҳий бу уй йиғилиши бўладими, Якшанба мактаби синфими ёки Калом ўрганишми бундан қатъий назар, жамоатларининг кичик гуруҳларида қатнашишлари шартдир. Бу катта жамоатлар эмас, балки ҳақиқий биргалик шаклланадиган жойдир. Агар сиз жамоатни катта кемадек тасаввур қилсангиз, кичик гуруҳлар бу кемага бирлаштирилган кичик қайиқлардир.
Худо кичик гуруҳлар ҳақида бетакрор ваъда берган: “Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан.” (Матто 18:20) Бахтга қарши, кичик гуруҳда бўлиш сизга ҳақиқий жамоани бошдан кечиришингизни кафолатламайди. Кўпгина Якшанба мактаблари синфлари ва кичик гуруҳлари мукаммалликка берилиб, ҳақиқий биродарчилик нималиги ҳақида аниқ тасаввурга эга эмас. Ҳақиқий ва сохта биродарчилик ўртасида қандай фарқ мавжуд? Ҳақиқий биродарчиликда кишилар чинакамликни ҳис қиладилар. Чинакам биродарчилик мукаммалик эмас, керакли даражадаги суҳбатдир. Бу ҳақиқий, қалбан, баъзан пастроқ ва бўлишувчандир. Бу кишилар ўзлари ва ҳаётларида содир бўлаётган нарсалар ҳақида самимий бўлганларида содир бўлади. Улар ўзларининг оғриқларини бўлишадилар, ҳис-туйғуларини очиқ намоён қиладилар, муваффақият-сизликларига иқрор бўладилар, шубҳаларини айтадилар, қўрқувларини тан оладилар, кучсизликларини тасдиқлайдилар ва ёрдам ҳамда ибодат қилишни сўрайдилар.
Чинакамликни сиз баъзи жамоатларда тескарисини кўрасиз. Самимийлик ва камтарлик муҳити ўрнига, даъвогарлик, рол ўйнаш ва сохта мулойимлик ва суст суҳбат мавжуд. Кишилар маска кийадилар, ўзларини ҳимоялайдилар ва худди ҳаётларида ҳамма нарса ўз жойидагидек ҳаракат қиладилар. Ушбу муносабатлар ҳақиқий биродарчиликнинг ўлимидир. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.