3:03

Сиз Худонинг мақсадисиз 1 қисм

MP3

Салом азизлар. Азалдан, Худонинг мақсади сизни Ўзининг Ўғли Масиҳга ўхшатиш эди. Бу сизнинг тақдирингиз ва ҳаётингиздаги учинчи мақсаддир. Худо буни бутун Оламга эълон қилиб деди: “Яна Худо: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик.” (Ибтидо 1:26)

Бутун оламда фақат инсонларгина Худо суратида яратилгандир. Бу жуда катта имтиёз бўлиб, бизга шараф келтиради. Биз бу ифоданинг ҳамма қирраларини ҳам тушунолмаймиз, аммо бунинг баъзи қирраларини аниқ биламиз: биз Худога ўхшаган руҳий мавжудотлармиз – руҳимиз ҳеч қачон ўлмайди ва ердаги танамиздан ҳам ортиқроқ яшайди; биз ақлий кишилармиз – биз фикрлай оламиз ва муаммоларни ҳал қила оламиз; Худога ўхшаб биз ҳам нисбий бўлиб – севгини қабул қила оламиз ва бера оламиз; ва бизда ахлоқий сезги бор – биз яхшини ёмондан ажрата оламиз ва бу бизни Худо олдида жавоб беришимизни билдиради.

Муқаддас Калом фақатгина имонлилар эмас, балки барча инсонлар ҳам Худонинг суратида яратилган дейди; шунинг учун ҳам одам ўлдириш ва ҳомилани тушириш нотўғридир. Аммо Худо сурати гуноҳ натижасида бузилган. Шунинг учун ҳам Худо Масиҳни йўқотилган суратни қайтиб тиклаш учун юборди.

Худонинг тўлиқ “сурати ва ўхшашлиги” нима ўзи? Бу Исо Масиҳга ўхшайди! Муқаддас Калом Исо Масиҳни “Худованднинг аниқ сурати”, “кўринмас Худонинг кўриниб турган сурати” ва “Унинг суратининг аниқ ифодасидир” деб айтади. Кишилар кўпинча “ота каби, ўғил каби” деган ифодани оила ўхшашлигини айтиш учун ишлатадилар. Агар кишилар менинг болаларимда менга ўхшашликни кўрсалар, бу мени мамнун қилади. Худо ҳам Ўз фарзандларини Унинг суратини ва ўхшашлигини акс эттириб туришларини истайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.” (Эфес 4:24)

Келинг ҳаммасини очиқ айтай: Сиз ҳеч қачон Худо бўлолмайсиз. Бу кибр Шайтоннинг энг қадимги васвасасидир. Шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавога “агар сизлар мевадан есангизлар Худога ўхшаб қоласизлар” деб ваъда берган. Шайтоннинг ана шу васвасасига берилган кўпгина динлар ва фалсафалар бизлар худо бўлишимиз мумкинлиги ҳақида айтади. Худо бўлишимизга бўлган ушбу истак бизларни доимо вазиятни, келажакни ва атрофимиздаги кишиларни бошқаришимизда яққол кўриниб туради. Лекин яратилган мавжудотлар сифатида биз ҳеч қачон Яратувчи бўлолмаймиз. Худо сизни худо бўлишингизни ҳоҳламайди; У сизни художўй бўлишингизни – Унинг қадр-қиммати, муносабатлари ва характери ҳақида гапиришингизни ҳоҳлайди.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар.” (Эфесликларга 4:22)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top