“Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар.” (Филиппиликларга 2:12-13) Салом азизлар. Ушбу оят руҳий ўсишнинг икки томонини кўрсатади: “ташқарига ишлаш” ва “ичкарига ишлаш”. “Ташқарига ишлаш” сизнинг маъсулятингиздир ва “ичкарига ишлаш” эса Худонинг иши. Руҳий ўсиш сиз ва Муқаддас Руҳ ўртасида ҳамкорлик ишидир. Худонинг Руҳи фақат бизнинг ичимизда эмас, балки биз билан биргаликда ишлайди. Имонлилар учун ёзилган ушбу оят қандай қутулиш учун эмас, балки қандай ўсиш учундир. Бу нажотингиз учун “ишланг” демаяпти, чунки сиз Исо аллақачон бажарган ишига ҳеч нарса қўшолмайсиз.
Жисмоний ишлаш жараёнида, сиз танага эга бўлиш учун эмас, балки танани ривожлантириш учун ҳаракат қиласиз. Сиз бирор бошқотирмани бажараётганингизда, сизда барча қисмлар мавжуд, сизнинг вазифангиз уларни жой-жойига қўйишдир. Фермерлар ер олмайдилар, балки уни ривожлантириш учун унда ишлайдилар. Худо сизга янги ҳаёт берган; сиз “қўрқув ва қалтироқ билан” уни ривожлантириш учун маъсулиятлисиз. Бу руҳий ўсишингизни жиддий қабул қилишингизни билдиради.
Агар кишилар руҳий ўсишлари учун енгил бўлсалар, бу улар абадий нарсаларни тушунмасликларини билдиради. Ҳаётингизни ўзгартириш учун фикрлашингизни ўзгартиришингиз керак. Қилаётган ҳар бир ҳаракатингизнинг орқасида фикрлаш ётибди. Ҳар бир ҳатти-харакатингиз бирор ишонч билан қилинади ва ҳар бир ҳаракатингиз бирор дунёқарашдан келиб чиқади. Психологлар айтишларидан минг йиллар илгари Худо буни айтиб ўтган. “Қандай ўйлашингизга эҳтиёт бўлинг; ҳаётингиз фикрларингиз орқали шаклланади.” (Сулаймон Ҳикматлари 4:23)
Тасаввур қилинг бирор кўлда тезюрар қайиқда автопилотни шарққа томон кетиш учун ўрнатгансиз. Агар сиз тескари томонга, яъни ғарбга кетмоқчи бўлсангиз, қайиқнинг йўналишини ўзгартиришингиз учун икки йўл бор. Биринчиси қайиқнинг рулини ушлаб автопилотни ғарб томонга бурилиш учун айлантиришингиз керак. Фақатгина иродангиз бу ишни қилолмайди. Сизнинг қўлларингиз чарчаб қоларди ва сиз қайиқни кетишини ўзгартиролмай қолардингиз. Сиз ҳаётингизни ирода билан ўзгартиримоқчи бўлганингизда шундай бўлади. Сиз шундай дейсиз: “Мен ўзимни кам ейишга … кўп машқ қилишга … тартибсизликдан ва кеч қолишдан воз кечишга зўрлайман!” Ҳа, ирода қисқа фурсатли ўзгартиришлар қила олади, аммо бу узлуксиз ички стрессни келтириб чиқаради, чунки сиз томир билан ҳеч нарса қилганингиз йўқ. Ўзгариш табиий кўринмайди ва сиз бундан воз кечасиз, диетани ташлайсиз ва машқ қилишни тўхтатасиз.
Сиз дарҳол ўзингизнинг олдинги ҳолатингизга қайтасиз. Аммо осонроқ ва яхшироқ йўл мавжуд: автопилотингизни ўзгартиринг – фикрлаш йўлингизни ўзгартиринг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.”(Римликларга 12:2) Руҳий ўсишдаги биринчи қадамингиз фикрлаш йўлингизни ўзгартиришингиздир.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.