3:23

Мева доимо секин етилади ва пишади

MP3

Салом азизлар. Руҳий етуклик йўлида, ҳаттоки васваса ҳам бизга унга берилиб гуноҳ қилишга эмас, балки ундан чекиниб яхшилик қилишга ҳаракат қилганимиз учун бизни ўстиради. Васваса оддийгина танловни қўяди. Васваса Шайтоннинг сизни вайрон қилиш учун унинг қуроли бўлса ҳам, Худо бунга сизни ривожлантириш учун йўл қўяди. Гуноҳ қилиш ўрнига яхшилик қилишни танлаган вақтда сиз Масиҳнинг характерида ўсиб борасиз. Буни тушуниш учун, сиз Масиҳнинг характер сифатларини тушунишингиз керак. Унинг характерининг аниқ ифодаларидан бири Муқаддас Руҳнинг мевасидир:

“Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир.” (Галатияликларга 5:22-23)

Бу тўққиз сифатлар Буюк Топшириқнинг кенгайтирилган шаклидир ва Исо Масиҳнинг гўзал тасвирланган суратидир. Исо бир инсонда мужассамлашган мукаммал севги, шодлик, тинчлик, сабр-тоқат ва бошқа мевалар намоёндасидир.

Унда қандай қилиб Муқаддас Руҳ ҳаётингизда бу тўққиз меваларни етиштириши мумкин? У буларни дарҳол яратадими? Сиз бирор кун уйқудан турганингизда ушбу фазилатларга эга бўласизми? Йўқ. Мева доимо секин етилади ва пишади. Кейинги жумла сиз руҳий ҳаётда ўрганишингиз керак бўлган энг муҳим ҳақиқатдир: Худо сизда Муқаддас Руҳ меваларини сиз тескарисини амалга ошириш учун васвасага тушишингиз мумкин бўлган вазиятлар орқали амалга оширади. Характерни ривожлантириш доимо танловни қабул қилади ва васваса ушбу имкониятни таъминлайди. Масалан, Худо бизга севишни атрофимизга баъзи нафратланадиган инсонларни қўйиш орқали ўргатади. Агар атрофимиздаги инсонлар севимли ва ёқимли бўлсалар, биз севишни ўрганолмаймиз. Худо бизга ҳақиқий шодликни қайғули вақтларда Унга қайтганимизда ўргатади. Хурсандчилик ташқи вазиятларга боғлиқдир, аммо шодлик Худо билан муносабатингизга боғлиқдир.

Худо бизда ҳақиқий тинчликни ҳамма нарса биз режалаштирганимиздек амалга ошганда эмас, балки бизни чалкашликлар ва тўполонларга йўл қўйиб берганида ривожлантиради. Ҳар бир киши қуёшнинг гўзал ботиши ва таътилда ҳордиқ чиқарганда тинч бўлади. Биз ҳақиқий тинчликни ташвишланишимиз ва қўрқиш учун васвасага тушган вазиятда Худога ишонганимизда ўрганамиз. Худди шундай, сабр-тоқат биз кутиш ўрнига жаҳлимиз чиқиб қизишиб кетиш учун васвасага тушганда ривожланади. Худо ҳар бир меванинг тескарисини қилиш учун бизга танлов беришни қўллайди. Сизга токи ёмон бўлиш учун имконият берилмас экан, яхши бўлишга давогар бўлолмайсиз. Сизга токи садоқатсиз бўлиш учун имконият берилмас экан, садоқатли бўлишга давогар бўлолмайсиз. Самимийлик қачонки носамимий бўлиш учун васвасага тушиб уни енганимизда келади; камтарлик қачонки ман-ман бўлишни рад қилганимизда юзага келади; ва чидам қачонки ташлаб кетиш учун васвасага тушиб уни енгганимизда юзага келади. Ҳар қачон васвасани енгсангиз, сиз кўпроқ Исога ўхшаб бораверасиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top