3:02

Худонинг вақт жадвали

MP3

Салом азизлар. Руҳий ўсиш баъзида зерикарли иш бўлиб, кичкина қадамлар асосида амалга ошади. Яхши томонга ўзгаришни кутинг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ер юзида ҳар бир нарсанинг ўз вақти ва даври бўлади.” (Воиз 3:1) Руҳий ҳаётингизда ҳам фасллар бўлади. Баъзида сизда қисқа ва кескин ўсиш бўлади ва кейинчалик барқарорлик ва синовлар келади.

Сиз қайси муаммолар, одатлар ва оғриқлардан мўъжизали тарзда қутулишни ҳоҳлайсиз? Мўъжиза ҳақида ибодат қилиш яхши, лекин натижа вақт ўтиши билан ўзгариш орқали келса, кўнглингиз чўкмасин. Вақт ўтиши билан, секин ва барқарор оқим жуда қаттиқ тошни ҳам синдиради ва катта тошларни кичик тошчаларга айлантиради. Вақт ўтиши билан кичик шохча баландлиги юз метрдан ошадиган баҳайбат дарахтга айланиши мумкин. Ҳаётдаги кўнгил хиралик шундаки Худонинг вақт жадвали билан бизнинг вақт жадвалимиз бир-бирига тўғри келмайди. Худо шошмаган вақтда биз доимо шошиб юрамиз. Сиз ҳаётда секин ўсишингиздан кўнглингиз хиралашаётгандир.

Ёдингизда бўлсинки, Худо ҳеч қачон шошмайди, аммо У ҳамма нарсани ўз вақтида бажаради. У сизнинг бутун ҳаётингизни абадият учун тайёрлаб боради.

Муқаддас Каломда Худо бошқарувчиларни тайёрлаш учун узоқ муддатли характер шакллантиришининг мисоли кўрсатилган. У Мусони тайёрлаши учун 80 йил керак бўлди, шуларнинг 40 йили чўлда ўтди. 14 600 кун Мусо “Вакти келдимикин?” деб кутиб юрди. Аммо Худо “Ҳали вақти эмас” деб айтарди.

Етукликнинг Осон йўли ёки Тезда авлиё бўлишнинг Сирлари деган китоб номи бўлиши мумкин эмас. Агар Худо замбуруғ яратмоқчи бўлса, бир кеча керак бўлади, агар дуб дарахтини яратмоқчи бўлса юзлаб йиллар керак бўлади. Буюк жонлар қийинчиликлар ва бўронлар ва азоб фасллари орқали шаклланади. Жараён билан сабрли бўлинг. Ёқуб шундай маслаҳат берган эди, “Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар.” (Ёқуб 1:4)

Умидсизланманг. Худо тезда ҳаракат қилмаётганидан ранжиган Ҳаббакукка Худо шундай деган, “Менинг бу режаларим дарҳол амалга ошмайди. Ушбу ваҳий бажо келиши учун вақт секин, бир текисда ва аниқ келади. Агар бу секин бўлса, умидсизликка тушманг, бу воқеалар албатта содир бўлади. Сабрли бўлинг! Улар бирор кунни ҳам қолдириб кетмайди.” (Ҳаббакук 2:3)

Кейинга қолдириш рад этилиш эмас. Сиз қанчалик йўл босишингиз кераклиги эмас, шу вақтгача қанча йўл босгинингизни ёдга олинг. Сиз ҳоҳлаган жойингизда эмассиз, шу билан бирга сиз илгариги жойингизда ҳам эмассиз. Худо сиз билан ишини ҳали тугатгани йўқ, шунинг учун олдинга ҳаракатланишда давом этинг. Ҳаттоки шиллиққурт ҳам сабр билан қалъага етиб олган.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top