3:10

Хомиладорликка тайёрланиш

MP3

Ассалому алайкум мунис аёллар. Аёлнинг энг нафис ва гўзал даври бу ҳомиладорлик давридир, дейишади момоларимиз. Чиндан ҳам шундай. Авлод давомчисини жисмида олиб юриш шарафли вазифа. Бироқ мана шу шарафли вазифага аёл тайёр бўлиши ва фарзандни соғлом дунёга келтириши учун ҳам ҳомиладорликка тайёргарлик кўриши керак. Бугун мана шу ҳолатга қандай тайёргарлик кўриш ҳақида суҳбатлашишни маъқул топдик. Ҳомиладорлик даврида ривожланадиган асоратларнинг аксарият қисмини тўғри тайёргарлик кўриш билан тўхтатиш мумкинлиги исботланган. Айниқса, етишмаётган витаминларни тўлдириш, кўрикдан ўтиш, эҳтимоли бўлган касалликка, ҳолатига, ўзига юқтирувчанлигига ташхис қўйиш ва уларни тузатишларни айтиб ўтиш мумкин. Ҳомиладорликка тайёрланаётган вақтда 150 мкг калий йодид, ҳомиладорлик вақтида эса, 200 мкг калий йодид қабул қилиш зарур.

Бу ҳаракат ҳомиладор аёл ва чақалоқнинг йод танқислиги касаллиги муаммосининг ечими бўла олади шунингдек, ақлий заифликнинг олдини олади. Шамоллаш жараёнини даволаш аксарият ҳолларда сабаб бўладиган чала туғилиш ва ҳомиладорликнинг инфекциявий асоратининг олдини олиш имконини беради. Аёл кишининг ҳомиладор бўлмасдан аввал дори-дармонларни қабул қилиши билан ҳомиладорлик даврида жиддий муаммоларнинг олдини олади. Баъзан аёллар кўрикдан ўтишни ҳоҳламайдилар, буни уларни ҳеч нарса безовта қилмаётгани ва ўзларини яхши ҳис қилаётганлари билан изоҳлайдилар. Аммо ёмон тараф ҳам шундаки, ҳомиладор бўлмасдан аввал аёл ўзини яхши ҳис этади, уни кўп нарса безовта қилмайди, лекин айнан ҳомиладорлик даврида асоратларининг кўп қисми юзага чиқади. Ва улар фақат тахлил кўринишида намоён бўлиши ва аёлни буткул безовта қилмаслиги мумкин.

Кўриб турганингиздек, жиддий ва ҳавфли асоратларнинг олдини олиш жуда оддийдир. Айнан шунинг учун унга кўпинча эътибор берилмайди. Баъзилар кўрсатмаларга риоя қилмайди ва зарур моддалар етишмаган ҳолатда ҳомиладор бўладилар. Ҳомиладорлик даврида витамин қабул қилиш албатта муҳим, лекин ҳомила ривожланишининг дастлабки энг зарур ҳафталарида бу моддалар етишмаган бўлса, кейинчалик уларни қабул қилиш орқали ривожланган асоратни четлаштиришга ёрдам бермайди. Аёлга — ҳомиладор ва кўкрак сути билан озиқлантирувчиларучун мўлжалланган поливитаминлар. Турмуш ўртоғига — сифатли поливитаминларнинг бири. Ҳар иккалсига ҳам фолий кислотаси, ошқозонни безовта қилмаслиги учун овқат пайтида кунига 1 та таблеткадан 3 маҳал ичилади. Ҳомиладорлик давригача камида 6 ой илгари давомий қабул қилиш ҳомиланинг асаб найчаси ривожланишидаги нуқсонларни ва бошқа нуқсонларни кескин пасайтиради.

Жадвалингизни ўзгартиринг ва ҳомиладорликка тайёрланишдан олдин таътилга бориб келинг! Ҳомиладорлик даврида имкон қадар самолётда учиш ва иқлим алмаштириш тавсия қилинмайди!  Стоматолог, терапевт, ЛОР кўригидан ўтиш. Гинеколог кўригидан ўтиш. Ҳомиладорликка муваффақиятли тайёрланишни муаммо деб эмас, машғулот деб қараш керак. Ҳар қандай ҳолатда фарзанднинг дунёга келиши инсон қўлида бўлмаган Мўъжиза. Шундай экан, унга мувофиқ муносабатда бўлиш керак. Охиригача даволанмаган асоратларингиз билан ҳомиладорлик даврингизни турли ҳаёллар билан ўтказмаслик учун олдиндан тайёргарлик кўринг. Кейин хотиржам бўлиб, ўз Мўъжизангизни кутаверинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top