4:34

Аёллар учун фойдали маълумотлар

MP3

Азизи аёллар биз доимо атрофимиздагиларни соғлом бўлишини хоxлаймиз. Шуни билган холда биз сизларга атрофингиздагилар ва ўзингиз учун xам фойдали бўладиган бир нечта маълумотларни келтирмоқчимиз.

Xозида дўкон пештахталаридаболалар сутли бўтқалари ва аралашмаларидан истаганча топилади. Бундай бўтқа ёки сутли аралашмаларни шошиб турган вақтингизда тайёрласангиз кўп вақтни олмайди, уларни сақлаш xам қулай. Бироқ бундай бўтқалар болангизга керакли калорияни Бера оладими? Бугун биз ана шундай бўтқалардан бири, сули ёрмасининг фойдалари xақида суxбатлашамиз. Сули ёрмасининг барчамизга яхши таниш анъанвий номи «Геркулесдир”. СУли ёрмаси таркибида фойдали моддалар жуда кўп. Сули таркибидаги асосий фойдали моддалардан бири бета глюкандир. Бета глюкан ўзига хос озиқ толаси бўлиб, ичакларда эриб, ёпишқоқ массага айланади. Ушбу масса эса холестеринни ўзига боғлаб олади. Шу хусусияти боис, сули бўтқалари юрак-қон томир касалликларининг келиб чиқиш хавфини камайтиради. Сули ёрмасининг яна бир фойдали хусусияти бола қорнини тўқ ушлайди. ШУнингдек, озғин болаларнинг тез тўлишишига ёрдам беради. Болаларда тез-тез учраб турадиган ич бузилишларида xам сули ёрмасининг фойдаси катта. Ичаклар шиллиқ пардаси юзасини крахмал каби қоплаб олиб, механик шикастланишлардан сақлайди. Бета глюканнинг бир кунлик миқдори эса уч граммдан ошмаслиги керак. БУ миқдор 50-60 грамм сули донларига тўғри келади. Сизга ҚУйидагиларни тавсия этамиз: болангизга сули бўтқаларини харид қилаётган чоғингизда турли мева таъмлисидан олмасликни маслаxат берамиз. ЧУнки бўтқага мева таъмларини берувчи моддалар ароматизаторлар дея номланиб, табиий мевалардан анча фарқ қилади. Шу сабабдан, оддий сули ёрмасидан тайёрланга бўтқаларни харид қилишга харакат қилинг. Сули ёрмасини пархезбоп таом сифатида хам қабул қилсангиз бўлади. Сули ёрмаси катталар учун хам ажойиб нонушта бўла олади.

Энди эса кундалик турмушимизда асқотадиган ёғлардан бири xақида сўз юритамиз. Дўконларга кирганингизда энг қиммат ёғ хисобланган зайтун ёғига кўзингиз тушади. Бу ёғни сотиб олишга доим хам чўнтак кўтармаслиги мумкин. Аммо бу ёғнинг нима учун бунчалик қимматлиги хақида ўйлаб кўрганмисиз? Зайтун ёғи инсон организми учун жуда фойдали ва қимматбахо ёғ хисобланади. Зайтун ёғи асосан озуқа сифатида истеъмол қилинади. Унинг шифобахшлик хислатлари: 65 грамм зайтун ёғини 300 грамм иссиқ сув ёки АРПА суви билан истеъмол қилинса ични шиддат билан келтиради. Бадан аъзолари дарди ва бод касалликларига шифо бағишлайди. Агар буни шароб ёки иссиқ сув билан ичилса, йўғон ичак дарди ва шиши бўлмиш қуланжни даф этади. Шунингдек ичаклар дардига шифо бағишлаб, меъда қуртларига қирон келтиради. БУйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб тўкиб юборади. Тер чиқаради, пешобни юргизади. Бўғимларнинг дардлари, бод, қуймич оғриғи, ва бошқаларни бартараф қилади. Агар зайтун ёғи ичиб қайт қилинса, бадандаги заxарлар чиқиб кетади. Илиқ зайтун ёғи билан хуқна қилинса, шишли қуланж, тиқилмалар, бел оғриғи, бўғимлар дарди ва бод касалликларига шифо бағишлайди. Зайтун ёғидан бир кунда бир марта ейиш миқдори 35 граммгача. Зайтун ёғи кўз гавхарига тушган зардобни даф этишда бебахо дори ўрнини босади. Шунингдек у кўз қорачиқ тешигидаги зардобни даф этувчи хамдир. Бу ёғни иситиб чаён чаққан жойга суртилса, оғриқни олади. Бу ёғ қанча эскирса, шунчалик кучли бўлади. Зайтун ёғи тўрт юз йилгача кучини йўқотмайди. Хидланган зайтундан тортиб олинган ёғи истеъмол қилинса, баданда ёмон моддалар ва қичима пайдо қилади. БУндай холатда бинафша шарбатини ичиш тавсия этилади. Сахрода ўсадиган зайтун дарахтидан олинган ёғнинг шифобахшлик хусусияти қизил гул ёғиникига ўхшайди. Қимирлаган тишларни мустахкамлайди. Тиш милкларидан қон келишини тўхтатади.

Азиз аёллар бугунги сухбатимиз нафақат сизлар балки биз учун xам фойдали бўлди. Бу фойдали маълумотларни сизларга етказишдан мақсадимиз xамманинг соғлиги учундир. Чунки оилада аёл киши фойдали маълумотлардан хабардор бўлса бутун оила соғлом бўлади. Сизга ва оилангизга соғлик тилаймиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top