MP3

Ассалому алайкум. Муқаддас Каломни ва ундаги одамлар ҳаётида рўй берган воқеаларнгинг тасвирланишини ёқтираман. Чунки, Каломда ёзилган ҳам бир одам ҳаётида бўлган воқеалардан Худованд бизга қимматли сабоқ беради. Бугун Изабел ҳаётини ўқиб ўрганар эканман, ўзимиз ҳам ундан яхши бир дарс олсак бўлади, деган фикрга келдим. Демак бугунги суҳбатимиз Изабел ҳақида бўлади. Шундай қилиб Калом бундай дейди: “Ўзларингни алдаманглар! Худони лақиллатиб бўлмайди. Инсон нима экса, шуни ўриб олади. Худбин истакларини қондириш учун уруғ экканлар ўша худбин истаклари туфайли ҳалокатни ўриб оладилар. Руҳни мамнун қилиш учун уруғ экканлар эса Руҳдан абадий ҳаёт ўриб оладилар.” Исроил халқининг шоҳи Ахабнинг хотини ёзги қароргоҳига жойлашгандан кейин, Ахабнинг сўзларини тинглади.

Ахаб эндигина Илёс пайғамбар ва Баал пайғамбарлари орасида бўлиб ўтган воқеани, Илёс қилган ҳамма ишларни, барча пайғамбарларни қандай қилиб қиличдан ўтказганини Изабелга айтиб берди. Изабел Илёсга чопар орқали шу хабарни етказди: “Пайғамбарларнинг жонини қандай олган бўлсанг, эртага шу вақтда мен ҳам сенинг жонингни олмасам, худолар мени ҳар қандай жазога мубтало қилсин, ундан ҳам баттарроғига дучор қилсин”. Изабел ўз жахлини зўрға ушлаб турарди. У Баал пайғамбарлари халқнинг олдида шарманда бўлганидан бир ғазабланса, ўзи кўп йиллардан буён сиғиниб келган Баални оёқости қилгани учун минг ғазабланарди. Изабел Сидонликлар шоҳи Этбалнинг қизи эди. Этбал фақат шоҳ эмас, Баалга ҳизмат қиладиган рухоний ҳам эди. Ахаб Изабелга уйланганидан кейин, Изабел Исроилга ўз динини олиб кирди.

Бу эътиқод шунчалик разил эдики, улар ҳатто Баалга ўз фарзандларини ҳам қурбон қилардилар. Изабел эрига шунчалик кучли таъсир ўтказдики, Ахаб Худо назаридаги энг жирканчли гуноҳ ишларни қилишда ҳамма исроиллик шоҳлардан ҳам ўзиб кетди. Изабел эса уни доимо гуноҳга ишларни қилишга ундарди. Заиф Ахаб эса Изабелнинг қўлида қўғирчоққа айланиб қолганди. Агар бошқалар сизнинг имонингизга қарши бир фикр айтса ёки бошқа бир нарсага ишонч ҳақида қаттиқ гапирса қандай жавоб берасиз? Аҳабнинг Баалга бўлган ишончи туфайли, исрофилликларнинг ҳам юрагидан Баал жой олганди. Ахаб исроилликлар барҳаёт Худодан кўра Баални устун қўйганлари учун жавобгар эди. Изабел борган сари эри Ахабнинг устидан ўз ҳукмини ўтказиб, охири исроилликлар устидан ҳукмронликни ҳам ўз қўлига олди. Балки Ахаб эмас Изабелнинг ўзи Худо пайғамбарларини ўлдиришга буйруқ бергандир!?

Изабел Худони Баалга ўхшаш бир худо деб биларди. У маҳаллий халқнинг худоси, деб ҳисобларди. У исроилнинг Худоси Баалнинг олдида ип эшолмайди деб ўйларди. Шунинг учун ҳам Илёс Баал пайғамбарлари билан мусобақалашганда албатта Баал ютади деб ўйлаган. Баъзан бу дунёнинг “худолари” ғалаба қозонаётган пайтда, Худованд жим тургандай, ибодатларингизга жавоб бермаётгандай ҳис қиласизми? Аммо ҳақиқий Худо ўша эканини биласиз. Жавоб бермаётган бўлса, тўғри вақти келишини кутаётган бўлиши, ёки жавоб берган бўлса ҳам сиз кўрмаган бўлишингиз мумкин. Унга ишонишда давом этинг. Унинг жавобини бир куни албатта кўрасиз. Худди Илёс пайғамбар қурбонликни ёқиш учун осмондан олов юборишни сўраган пайтидагидек жуда ҳайратланарли ва қўрқинчли бўлиши мумкин. Бизнинг суҳбатларимизни тинглашда давом этинг. Биз сизга ҳеч ким баён этмаган маълумотларни тақдим этамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top