Салом азизлар. Хизматкорлар ўз вақтларини бошқа нарсаларни излаш билан ўтказмасдан, хизмат қилиш учун тайёр бўладилар. Улар хизматга чақирилганда сакраб ўринларидан туриб, унга тайёр бўладилар. Худди аскарга ўхшаб, хизматкорлар ҳам хизматга тайёр туриши керак: “Ҳарбий хизматдаги аскар қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди.” (2 Тимўтийга 2:4) Агар сиз фақат сизга қулай бўлган вақтда хизмат қилсангиз, сиз ҳақиқий хизматкор эмассиз. Ҳақиқий хизматкорлар керак бўлган вазифани ҳаттоки у ноқулай бўлган вақтда ҳам бажарадилар.
Сиз ҳамма вақт ҳам Худо учун тайёрмисиз? У сиз ранжитмасдан туриб сизнинг режаларингизни вайрон қилиши мумкинми? Хизматкор сифатида, сиз қачон ва қаерда хизмат қилишингизни танлай олмайсиз. Хизматкор сифатида сиз режаларингиз устидан бошқаришни ўзингиз эмас, балки Худога топширасиз.
Агар сиз кун бошланишини Худога хизматкорман дейиш билан бошласангиз, режаларингизнинг амалга ошмаслиги сизни ранжитмайди, чунки ҳамма нарса Худонинг истагани бўйича кетаверади. Хизматкорлар режалар тўхталишини хизмат қилиш учун белги сифатида қабул қилиб ва хизмат қилиш имконияти борлигидан хурсанд бўладилар.
Ҳақиқий хизматкор муҳтожликларга эътибор беради. Хизматкорлар доимо бошқаларга ёрдам бериш пайидан бўлишади. Улар қачонки бирор муҳтожликни кўрсалар, худди Муқаддас Каломда айтилгани каби уни қондиришга ҳаракат қиладилар: “Фурсатимиз бор экан, ҳаммага айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик.” (Галатияликларга 6:10) Агар Худо сизнинг олдингизга бирор муҳтожни қўйса, У сизга хизмат қилишингиз ва ўсишингиз учун имконият беряпти. Худо сизга жамоат эҳтиёжларини қондиришингиз учун бу эҳтиёжни рўйхатингизга киритишни эмас, балки уни биринчи даражали вазифа сифатида кўришингизни ҳоҳлайди.
Биз бир неча марта хизмат қилиш имкониятларини қўлдан чиқарамиз, чунки биз етарлича сезгир ва тайёр бўлмаймиз. Хизмат қилиш учун улкан имкониятлар ҳеч қачон узоқ давом этмайди. Улар тезда ўтиб кетади ва баъзан умуман қайтиб келмайди. Сиз ўша кишига охирги марта хизмат қилиш имкониятига эга бўлаётган, бўлишингиз мумкин, шунинг учун буни қўлдан чиқарманг. “Ўзингда бор бўлса, қўшнингга “кечроқ кел”, “эртага бераман”, деб айтма.” (Сулаймон Ҳикматлари 3:28)
“Қўлингдан келганича, иложи борича кўпроқ шароитларда, имкон қадар барча йўлларда, мумкин бўлган ҳар бир жойда, ҳар қандай вақтда, кўлингиздан келганча кўп инсонларга яхшилик қилинг.” Бу буюкликдир. Сиз бошқалар истамайдиган кичкина ишларни қилиш орқали буни бошлашингиз мумкин. Бу кичкина ишларни худди катта ишларни бажараётгандек қилинг, чунки Худо қараб турибди. Ҳақиқий хизматкорлар бирор ишни қўлларидан келганича ўзларида бор нарса орқали бажарадилар. Хизматкорлар узрли бўлмайдилар, ҳоҳишсиз ва яхши вазиятни кутиб турмайдилар. Хизматкорлар ҳеч қачон “Шу кунларнинг бирида” ёки “Қачонки яхши вақт бўлса” деб айтмайдилар. Улар фақат қилиниши керак бўлган ишни қиладилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар сиз энг яхши вақтни кутаверсангиз, бирор нарсани амалга ошира олмайсизлар”(Воиз 11:4) Худо сиздан ўзингизда бори билан, қаерда бўлсангиз ҳам қўлингиздан келадиган ишни қилишни кутади. Мукаммалликдан камроқ хизмат энг яхши тилаклардан кўра яхшироқдир.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.