Мени қўллаб- қувватлаётган Исо Масихнинг мадади билан хар нарсани қила оламан. (Филиппиликларга 4:13) Салом азизлар. Сен охирги марта қачон овоз чиқариб ‘’ Мен қила оламан‘’ деб эълон қилдинг? Аслида кўпчилик қила олмасликларини, ўзларига қўйиб олган тўсиқларни айтиб, чегараларга урғу беришади. Уларнинг назари хам қила олмасликларида. Лекин битикларда имонли, яъни эътиқодли киши учун хамма нарса мумкин дейилган. Ха бу тўғри! Орзуларинг амалга ошиши мумкин, бунинг иложи бор.
Ўша тўсиқларни енгиб ўтишнинг иложи бор. Янги босқичларга чиқишнинг иложи бор. Тақдирингга етишнинг хам имкони бор. Сен буларнинг хаммаси қандай бажо бўлишини билмаслигинг мумкин. Бу сенинг режангда бўлмасада , билишинг керак бўлган нарса Xудо қила оласан деб айтган сўзи. Худо қила оласан деган бўлса демак қила оласан, фақат шуни бил. Бугун оддийгина эълон қилиш сўзи билан тақдиринг учун имконларни оч. “ Мени қўллаб- қувватлаётган Исо Масихнинг мадади билан хар нарсани қила оламан. ” Кўчада кетаётганингда светафорнинг қизил чироғи ёниб қолганда ёки бирор нарса олмоқчи бўлиб новбатингни кутиб турганингда ёки исталган бўш вақтингда шу оятни такрорлаб айт. Бу оят қалбингга чуқур сингиб кетсин. Шундай қилганингда Унинг Каломи сени ўзгартиради. Қалбингда имон тошиб У сен учун мухайё қилиб қўйган мархаматларни эгаллайсан!
Бугун вазиятинг қандай оғир бўлмасин, қандай зиддиятга тушиб қолган бўлсангда бу 24 соат ичида уларни енгиб, муаммолар устидан ўтиб кетишинг мумкин! «Азиз биродарим, бунинг хеч иложи йўқ!»- дейишинг мумкин. 4 Шохлар китобининг 7- бобда Самарияликлар шундай ўйлашганди. Улар яшаб турган ерда оғир қахатчилик бўлаётганди. Экономикаси оғир холатда қилгани учун озиқ-овқат танқисликка учраганди. Оналар тирик қолиш учун фарзандларини еяётган эди.
Шундай вазиятнинг ўртасида Xудо пайғамбар Елишайга йигирма тўрт соатдан кейин хамма вазият бутунлай ўзгариб кетишини айтади. Буғдой ва арпанинг нархи жуда арзон бўлишини ва истемол қилиш учун озиқ- овқат мўл бўлишини айтади. Худо шу вазиятни ўзгартириш учун нимани ишлатди? Тўртта моховни! Тўртта мохов ўзларига ачиниб ўлишни кутиб ўтирмасдан душман қароргохига бориб имкониятдан фойдаланмоқчи бўлди ва ўрниларидан туриб, отланишди. Улар ўша манзилга етиб боришганларида мўл -кўлчиликни топишди. Хамма аскарлар Xудонинг фаришталаридан қўрқиб хом ашёларини ташлаб қочишганди. Улар ташлаб кетган озиқ овқат бутун Самарияга етарли эди! Баъзи пайтларда сен ва мен шу хикоядаги амалдорларга ўхшаймиз. Назаримизни Xудонинг Каломига қаратишнинг ўрнига муаммоларга қаратамиз. Дунёнинг гапларига қулоқ солиб қўйганимиздан ғалаба хақидаги вахийни хам унутиб қўямиз. Муаммоларга кўмилиб ғалабани ташқарига улоқтириб ташлаймиз. Шундай холат юз берса имон ва қудрат чекинади ва хар томонлама хаёт ташвишлари бизни сиқа бошлайди. Агар сенда шундай бўлаётган бўлса, йиғлашни бас қил. Муаммоларингга қараб ўзингга ачиниб ўтирма. Бу хеч нарсани ўзгартмайди ва хеч қандай фойда бермайди! Худди Елишайга ўхшаб Xудо сенга хам Сўз берган. У сенга ғалаба ваъда қилган. У сени ғолиб қилишга ваъда берган. Сен енгиб чиқувчисан. Шунинг учун бекорга ўлимни кутиб ўтираверма. Мағлуб бўлишган, енгилишдан воз кеч ва қабул қилма. Имон билан ўрнингдан тур. Худонинг Каломида тур ва хаётинг учун кураш. Шайтондан огох бўлиб уни хайдаб юбор. Касалликдан, қашшоқликдан ғазабланиб уларни чиқариб юбор ва беришни бошла. Ўрнингдан тур ва Раббий берган озодликни қабул қил!