3:20

Қадди букик аёл

MP3

Ассалому алайкум қадрдон аёллар. Мен ҳозир сизга айтиб бермоқчи бўлган ҳикояни жуда кўп марта ўқиганман ва ҳар сафар Исо Масиҳнинг инсонларга бўлган меҳридан, уларнинг азиятларини камайтириш нияти қанчалик кучлилигидан ҳайратга тушиб, Унга ҳамду санолар айтардим. Аммо яқинда Худованд бу ҳикояга бошқача назар ташлашимга ундади. Келинг шу ҳикояни биргаликда тинглаймиз ва Худованд бу билан бизга нима демоқчи бўлганини англашга ҳаракат қиламиз. “Шаббат куни Исо синагогаларнинг бирида таълим бераётган эди. У ерда ўн саккиз йилдан бери жинга

чалинган бир аёл бор эди. У икки букилиб қолган бўлиб, қаддини умуман ростлай олмасди. Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: — Эй аёл, сен дардингдан халос бўлдинг!

Сўнг аёлга қўлларини қўйди, шу заҳоти аёлнинг қадди тикланди–қолди. Аёл Худога ҳамду санолар айтди.

Исо Шаббат куни хастага шифо бергани учун синагога оқсоқоли аччиқланиб, оломонга шундай деди: — Ишлаш учун олти кун бор. Шифо топмоқчи бўлсангиз, Шаббатдан бошқа куни келинглар. Раббимиз Исо унга жавобан деди:

— Эй иккиюзламачилар! Сизлар ўзларингиз ҳам Шаббат куни ҳўкизингиз ёки эшагингизни охурдан ечиб, суғоргани олиб борасизлар–ку! Бу эса Иброҳимнинг қизи, ахир! Шайтон ўн саккиз йилдан бери уни боғлаб қўйган эди. Уни Шаббат куни кишанларидан озод қилиш наҳотки мумкин бўлмаса?! Исо шу гапларни айтганда, унинг ҳамма рақиблари шарманда бўлдилар. Жамики оломон эса Исо қилган ажойиб ишлардан хурсанд эди.” Исо Масиҳ синагогада таълим бераётган эди. Одатда синаогаларнинг бошлақлари бўлади, аммо ҳар қандай ҳурматли ва Худо Каломини яҳши биладиган инсон Эски Аҳддан парчалар ўқиши мумкин эди.

Исо Масиҳ эса ўша ролга жуда тўғри келарди. Қадди букик аёлнинг ўртага чиқиши осон эмас эди. Чунки аёллар синагога ичини ўраб турган устунли коридорда туриб, Худо каломини тинглашарди. Исо Масиҳ бу аёлни ўзи бориб қўлидан етаклаб олиб келган бўлиши керак. Энди аёлнинг ҳолатини тасаввур қилинг. У эгилиб юришга мажбур. У оёқ остидаги чанглардан бошқа нарсани кўрмайди. Бунга руҳий кўз билан қарайдиган бўлсак, аёл олдида турган ҳаётидаги имкониятлар ва яхшиликларни кўрмайди. У фақат ҳаётнинг кулранг ва жигарранг томонларини кўради. Ҳаётнинг қора томонларини кўрган аёл доимо тушкунликда ва умидсиз бўлади. Бу аёл ҳам шундай аҳволда эди. Исо Масиҳ эса ўша аёлни шифолади. Аёлнинг букилган бели тўғриланибгина қолмай, унинг дили ҳам ўша заҳоти шифо топди. У ўша заҳоти тушкунликдан қутулди. Ҳаётида умид пайдо бўлди.

Исо Масиҳнинг мўъжизаси билан энди у ҳаётга ёрқин фикрлар билан қарайдиган ва Худо тақдим қиладиган имкониятларни кўрадиган бўлди. Бу ҳикоя бизга букилган онгимизни тиклашга ундайди. Шундай қилсак, Худонинг бизга бермоқчи бўлган марҳаматларини кўра оламиз. Бундан ташқари Худо берган амрларнинг нотўғри йўлда ишлатмасликни улар фақат инсонни Худога яқинлаштириш учун хизмат қилиши кераклигини уқтиради. Ҳикоянинг охирига қарайдиган бўлсак, иккиюзламачи фарзийлар ва уламолардан бошқа ҳамма кўрган воқеаларидан хурсанд бўлиб, Худони улуғлаб уйларига қайтишган. Худо ўз қонунларини одамлагна оғир юк бўлиши учун эмас, ҳаётларига ёрдам бериши учун берганини шу ҳикоядан ҳам билсак бўлади. Сиз ҳам онгингизга қараб кўринг-чи, у букик ва Худо режаларидан маҳрум эмасмикан?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top