2:38

Сажда 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар Унинг мукаммал қоидаси мана шу ер юзида тикланиш вақтини сабрсизлик билан кутамиз.

Омин –деган азизлар “шундай бўлсин” деган маънони англатади.Бизга Исо Масиҳ «Бизнинг осмондаги Отамиз» деб ибодат қилишни бу ибратли ибодатда айтди. Биз ибодат қиладиган Худо ягонадир.

Биз, Унинг фарзандлари, ўзимизнинг муҳтожликларимиз ҳақида У билан суҳбатлашамиз. Биз ҳурмат билан Унинг исми улуғлансин деб, ибодат қиламиз. Бу биз ва бошқалар Унинг исмини улуғласин дегани.

Бу ибодатда сизни ҳаётингизнинг ҳар бир вазиятида Худонинг иродаси бажо бўлиши тўғрисидаги жуда муҳим бир илтижога эгамиз, чунки сиз учун нима афзал эканини Худо билади.

Агар биз ибодатимизда Унга тўлиқ ишонсак, У ҳаммасидан ҳам кўра айнан бизга кераклиги тўғрисида ибодат қилишга хоҳиш уйғотади. Шундай тарзда биз ибодатда Раббий билан ҳамкорлик қиламиз ва У Муқаддас Руҳ орқали биз билан биргаликда ва бизнинг ичимизда бизнинг эҳтиёжларимиз, оила эҳтиёжлари, бизнинг халқимиз эҳтиёжлари, Масиҳ жамоати эҳтиёжлари ҳақида ибодат қилади.

Осмондаги Отамиз бизни севади ва ҳар кунлик барча заруратни бизнинг тақводорлигимиз ва ҳаётимиз учун керакли ҳаммасини ишни, саломатликни, оқилликни, бошпанани, кийим-кечакни ва ўз яқинларимиз ҳамда Раббий билан тўғри муносабатни беришни хоҳлайди.

У бизга ҳар нима ҳақида сўрашни маслаҳат беради. Ибодатимизда биз Раббийдан ҳамма қилган айб-гуноҳларимизни, жами Унинг иродасига қарши қилганларимизни, агар яқинларимизга нисбатан ёмон ҳиссиётларда бўлган бўлсак, уларни ҳам қўшиб кечирим сўраймиз.

Биз Худодан ҳар қандай айб-гуноҳимиз устидан ғалаба қилишимизга ёрдам беришни сўраймиз. Биз Раббийдан ҳаётимизни Унинг режаси бўйича йўналтиришини, васвасалар устидан ғалаба қозонишга куч беришини сўраймиз.

Биз шайтоннинг таъсиридан, ҳар қандай зиёндан, бизнинг жонларимизни душманларидан: шубҳалардан, қўрқувдан, гуноҳли туйғулардан, касалликлардан, кўнгил қолишлардан ва кўп иллатлардан, нимаики инсонни Худодан, Унинг иродасини бажаришдан айирадигандан, бизни асрашни сўраймиз.

Биз ўз-ўзимизга ҳаммаси Худо назоратида эканлигини эслатиш билан ибодатимизни тугаллаймиз. У эса бизга ғалаба беради. Унинг қудрати бизнинг ҳамма муҳтожлигимизга етарлидир. Хайр салломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top