3:20

Пилинг нима?

MP3

Ассалому алайкум. ХХ аср бошларида америкалик шифокор Жесспер кемада саёҳатга чиқади. Кўп ўтмай, йўловчилар баданида тошмалар пайдо бўлади. Шифокор баъзи моддалардан суюқлик тайёрлаб, терига суртади. Ва бу яхши натижа беради.

Шу тариқа бугун нафақат терини даволаш, балки юзни тиниқлаштириш учун фойдаланиладиган пилинг ихтиро қилинади. Бугун пилинг оммавий равишда фойдаланиладиган хизмат тури, бироқ кўпчилик унинг ўзи нималиги, фойда ва зарарларини тўлиқ тушуниб етавермайди. Пилинг ўзи нима? Бу муоалажани аёллар тез-тез қўллаб турсада, унинг асл маъноси ва келиб чиқиши ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Пилинг — «to peel» — «арчиш», «кўчириш» ёки «юза қаватни олиб ташлаш» дегани. Қисқа айтсак, пилинг терининг устки қатламини олиб ташлашдир.

Унинг қандай фойдалари бор ва у кимларга тавсия қилинади? Бунда тери янгиланиб, ёшаради. Натижада, теридаги нуқсонлар, юзаки ажинлар, нотекисликлар, доғлар йўқолади. Бугунги кунда пилингнинг қандай турлари мавжуд?

Замонавий косметологияда косметик, механик, кимёвий пилинглар мавжуд. Пилингнинг мақсади янги тўқималарни тезроқ етилтиришдир. Пилинг муолажалари учга бўлинади: юзаки, ўрта ва чуқур. Юзаки пилинглар асосан ўсмирларга ёки балоғат ёшига етган, асосан 20 ёшдан катталарда ўтказилади. Ҳуснбузарлар, улардан кейин қолган доғларни кетказиш ва ёғли териларда қўлланилади. 25-30 ёшли одамларга ҳам чандиқ изларини тўғрилаш каби ҳолатларда ишлатилади. Ўрта пилинг 35-40 ёшлиларга мўлжалланган. Уларда ҳам муаммоларига қараб, яъни чуқур чандиқлар, ажинлар ва доғларни кетказиш учун қўлланилади.

Ҳомиладорлик вақтида юзга чиқувчи доғларни ҳам йўқотади. Бироқ пилинг қилдиришдан олдин яхшилаб текширтириш, врач-дерматолог маслаҳатини олиш зарур. Чуқур тури эса, операция орқали амалга оширилади. Мамлакатимизда бу усулдан деярли фойдаланилмайди. Қандай ҳолатларда пилинг қилиш маслаҳат берилмайди?

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, қонида герпетик инфекциялар юқори даражада бўлган кишиларга, шамоллаш ёки инфекцион касалликлар билан оғриганда, тана ҳарорати ошганида, терида очиқ жароҳатлар ва микротравмалар бўлганида пилинг қилиш мумкин эмас. Шунингдек, сачратқи, тери яллиғланиши касаллиги бўлган ҳолларда ҳам бу тавсия этилмайди. Бироқ, ёз, баҳор ойларида ўртача пилинг қилиш тақиқланади. Юзаки пилингни ҳам, аввало, юзга қуёшдан сақловчи крем воситаларни суриб, кейин қилиш керак.

Бу шифокор назоратида амалга оширилади. Кимёвий пилингни кимларга қилиш тақиқланади? Инсон териси тўрт турда бўлади. Улар фототип дейилади. Учинчи ва тўртинчи фототипларга пилинг мумкин эмас. Финол таркибли пилинг қон томир тизимида, юрак, буйрак, жигар аъзоларида ва қандли диабет касали борларга, сўгал, эшакеми касалликларида ҳам тақиқланади. Баъзи териларнинг сезувчанлик даражаси юқори бўлади. Уларга ҳам кимёвий пилинг мумкин эмас. Аввал тери сезувчанлигини аниқловчи тест қилиниб, сўнгра, маслаҳат қилинади. Онкологик хасталикка чалинганларга-ку қатъиян ман этилади. Пилингларни кимёвий таркибидан келиб чиққан ҳолда врач-косметолог босқичма-босқич амалга оширади. Пилингнинг турларига қараб, баъзи косметологлар тинчлантирувчи ниқоблар тавсия этишади. Муолажа амалга оширилгач, албатта, қуёшдан сақловчи воситалар сурилиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top