3:29

Кўп ейиш

MP3

Ассалому алайкум. Сиз сийдик кислотаси ҳақида эшитганмисиз? Бу кислота ҳамма одамларнинг қонида бор: бирида кўп, бошқасида кам. Унинг миқдори, энг аввало, наслга боғлиқ: агар ота-онадан бирида сийдик кислотаси кўп бўлса, фарзандига ҳам бу, шубҳасиз, ўтади. Сийдик кислотаси диатези – касаллик эмас, организмнинг қонда сийдик кислотаси кўплигига мойиллиги ҳисобланади. Қон таркибида кўп миқдорда сийдик кислотаси бўлса, у қандай қилиб касалликнинг ўтишига таъсир кўрсатиши мумкин? Гап шундаки, у танадаги ҳар хил аъзо ва тизимларнинг хусусиятига таъсир қила олади. Масалан, агар сафро ва пешоб тўхтаб қолиши учун шарт-шароит яратилса, моддалар алмашинувидан ҳосил бўлган маҳсулотлар қумга, ҳатто, ўт пуфаги ёки буйракда тошга айланиши мумкин. Натижада у товонда қипиқ, турум, бармоқ ёки оёқ бармоқларида шиш кўринишида юзага чиқиши мумкин. Организмда сийдик кислотасидан бошқа кислоталар ҳам мавжуд.

Улар организмда тўпланиб, кислоталилигининг ошишига сабаб бўлади. Буларнинг ҳаммасига бизнинг нотўғри овқатланишимиз сабабчи. Бундай шароитда оғир таом етарли миқдорда ферментлар ишлаб чиқара олмайдиган ҳазм қилиш безлари фаолиятини зўриқтириб қўяди. Қонда хилтлар кўпайиб кетади ва ҳамма тизимлар фаолиятини ишдан чиқаради. Нотўғри парҳез натижасида узоқ йиллар давомида касаллик секин-аста зўрайиб боради. Охир-оқибат, организмда кислоталилик ошади ва барча тизимлар фаолияти издан чиқади. Қонда тўпланиб қолган сийдик кислотаси қон босимини оширади, тромбофлебит, варикоз каби касалликлар, жигар ва буйракда эса тошлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Агар таом калорияли, бунинг устига, жуда тез истеъмол қилиб турилса, организмда уни ҳазм қилишга ва қолдиқларини чиқариб юборишга етадиган ҳаётий қувват топилмай қолади.

Таъм билиш қобилиятини йўқотгани боис одам туз ва таом мазасини «оширувчи» ҳар хил зираворларни кўп миқдорда истеъмол қила бошлайди. Бу эса ўз навбатида бўкиб овқатланишга сабаб бўлади. Шунинг баробарида қоннинг кимёвий таркиби жиддий бузилади, кислоталилик ошади. Кислота кристаллари бўғимларда йиғилиб қолади. Бу секин кечувчи жараён бўлиб, ҳаракат чекланмагунча сезилмайди. Шуни тушуниш керакки, қоннинг оксидланиши айнан нотўғри овқатланиш туфайли келиб чиқади. Масалан, гўшт оз миқдордаги токсинлар тўпланишига сабаб бўлади. Кўп миқдорда бўлганида эса бу токсинлар одам организмида депрессияни ҳис қила бошлайди. Биз ўз хоҳишимизга қараб истеъмол қилаётган таомимизни ўзгартиришимиз мумкин, организмнинг ҳолати эса биз нимани истеъмол қилаётганимизга қараб ўзгаради. Таом биокимёвий жараёнларнинг назоратчиси ҳисобланади.

Таомнинг сифати бузилиши оқибатида организмда моддалар, шунингдек, метаболизм алмашинуви издан чиқади. Меъёрдан ортиқ еганда аксарият одамлар етарли миқдорда озиқлантирувчи моддаларни ололмайди. Масалан, сиз кунига 5 маҳал мева-сабзавот ейсизми? Ҳатто, янги, кам ишлов берилган маҳсулотлардан тайёрланган сифатли таомларни еб турганингизда ҳам, ҳар куни витамин ва минералларни қабул қилиб туриш лозим. Одам ҳар куни 13 та витаминга эҳтиёж сезади. Организм фақат 4 тасини синтезлайди, қолган 9 та витамин эса организмга таом билан бирга тушиши керак. Витаминларга кимёвий моддаларнинг одам организмига заҳарли, нурли ва бошқа нохуш таъсирларига қарши самарали профилактик восита сифатида қаралади. Хулоса ўрнида шуларни айтиш мумкин: бўкиб оқатланмасликка ҳамда кам қиздирилган таомларни кўпроқ истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top