3:14

Худога фойдали бўлиш

MP3

Ассалому алайкум қадрдон. Биз қанчалик даражада Худога очиқ бўла оламиз. Очиқ деганда юрагимиздагиларни Худога айтишни эмас, Худо сизни ишлатишига очиқ бўлишни назарда тутаяпман. Хўш, нажотга эришдингиз, энди Худонинг фарзандисиз, аммо Худо сизни истаган пайтида истаганича ишлатишига йўл қўйяпсизми? Афсуски ундай эмас. Худо бизни элакдан ўтказиб, Ўзи учун фойдали хизматкор қилмоқчи, бироқ биз бунга доим ҳам рухсат беравермаймиз. Агар Эфесликларга 2 бобга қарасангиз, ҳаммамиз учун таниш бўлган оятлар шундай дейди –“Ахир, сизлар Худодан иноят топиб, имон орқали нажот топгансиз. Бу Худонинг инъомидир, сизнинг ютуғингиз эмас.

Яна ҳеч ким: “Мен савоб ишларим туфайли қутулганман”, деб мақтанмасин. Ахир биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни хайрли ишлар қилишимиз учун Исо Масиҳ орқали яратди, бу ишларни биз учун азалданоқ тайёрлаб қўйган эди.

Яъни, Худо сиз билан бизни қандай мақсад билан қутқарди? Бизни ишлатиш учун, Унинг фарзандлари бўлишимиз учун, сиз билан биз ҳаётимизнинг ҳар бир кунида Унга хизмат қилишимиз учун қутқарди. Қанча одам нажот топган ва ҳеч ким уларга, “Мен сенга сени нима кутаётганини айтаман. Худованд сени ҳаётингда ишлаб Ўзининг хизматкори қилиб тайёрлайди.”, демайди. Шундай қилиб кўп одамлар майдонда туриб, Худонинг Каломини ваъз қиладиганлар, ўзларини Худонинг хизматкорлари сифатида билиб улғаяди. Улар яна бошқа ишларни қилишади, бошқалар эса ўтириб эшитишади. Муқаддас Каломнинг ҳеч қаерида бунга ўхшаш нарса айтилмаган. Масала ҳақиқатни сингдириб ўтиришда эмас. Агар ўтириб ва анча вақт ҳақиқатни сингдириб ўтираверсангиз, оқибатда ичингизда аччиқлик тўпланиб қолади ва яхшисига лойиқ бўлмай қоласиз. Сиз ўтириб қабул қилаверасиз, қабул қилаверасиз, нега? Бериш учун.

У айтганидек, биз Тирик Худонинг хизматкорлари бўлишимиз керак. У айтган нарсалар – элакдан ўтказиш ҳақида ўйласак, бу нима деб ўйлаймиз. У ҳар бир одам Унга қандайдир йўл билан хизмат қилишини мақсад қилган. 1 Бутрусда ёзилган ҳақиқатга эътибор қилинг. Агар одамлар Исо Масиҳ мени ишлатиш учун ва хизмат қилишим учун қутқарди, деб ўйласа ҳамма нарса ўзгаради. Чунки У бизни нафақат қутқариш учун балки ичимизда ишлаши, биз орқали гапириши ва турли йўллар билан хизмат қилиши учун танлаган. У бизни Ўзининг хизматкорлари қилиб тайёрлаш учун мақсад қилди, дегани ҳаммамиз битта ишни қилишимиз керак дегани эмас. Шунинг учун кўп одамлар хизматкорлар олинги қаторда бўлади, деб ўйлашади. Худонинг баъзи буюк хизматкорлари ҳеч қачон олдинда бўлмаган. Сиз уларни ҳеч қачон телевизорда кўрмайсиз. Уларни радиодан ҳам эшитмайсиз ёки уларнинг исмларини журналларда ҳам ўқимайсиз.

Худонинг баъзи буюк хизматкорлари саҳна ортида туриб шундай ишлашадики, буни фақат Худо билади. Машхур ёки тилларда достон одамлар эмас, ўзларини Худонинг хизматига очганлар Худонинг хизматкорларидир. Нима учун Худо бизни Ўзига хизмат қилишимизни истайди? Биринчидан, Худованд Унинг ишини давом эттиришимиз учун бизни ишлатади. У сиз билан бизни Унга хизмат қилишимиз учун ва Унинг бизга берган ишни бажаришимиз учун чақирди. Энг машҳур ишимиз эса, У шогирдларига айтганидек, Боринглар, бутун халқлардан шогирд орттиринглар, уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Уларга Мен сизларга ўргатган ҳамма нарсага амал қилишни ўргатинглар. У шундай дейди, Мен дунёнинг охиригача, сизлар билан бирга бўламан. (Матто 28:19-20)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top