3:46

Балиқнинг фойдаси

MP3

Ассалому алайкум. Кўпгина аёллар балиқнинг ҳиди туфайли уни ёқтиришмайди. Аммо бугунги сизлар билан бўлишадиган маълумотимиздан кейин, бу маҳсулотни севиб қолишингиз аниқ. Бугунги суҳбатимиз балиқ ва унинг фойдаси ҳақида бўлади. Балиқ инсон организмини тозаловчи, суяк ва тишларни мустаҳкамловчи шифобахш таом сифатида қадимдан севиб истеъмол қилинади. Айниқса, тез ҳазм бўлиши ва парҳезбоплиги балиқнинг қийматини янада оширади. Балиқ гўшти таркибида жуда кўп витамин ва микроэлементлар сақланиши туфайли биологик қиймати ҳам мол ва қўй гўштидан юқори туради. Балиқ гўштининг 100 граммида инсон саломатлиги учун керак бўладиган бир кунлик — 0,2 миллиграмм йод сақланади. Ўзида оқсил, витамин, минераллар, айниқса, темир, йод, магний, фосфор, руҳни сақлаган бу жонзот гўштини кўп енг, сабаби балиқ одамни семиртирмай, организмга керакли қувватни бера олади.

Балиқдан кўплаб фойдали моддалар, шунингдек организм учун зарур бўлган Омега — 3 ёғ кислоталари мавжуд. Улар қуйидаги фойдали хусусиятларга эга. Шунингдек, балиқни истеъмол қилиш бир қанча касалликларга кони фойда ҳисобланади: юрак касалликлари хавфини камайтиради, кўриш қобилиятини яхшилайди, уйқуни яхшилайди, ревмотоид артритни енгиллаштиради, холестерин даражасини камайтиради, модда алмашинувини тезлаштиради, қон босимини пасайтиради, неврологик касалликларда, эркакларда жинсий қувватни оширади,  жигар учун фойдали ҳисобланади. Балиқни болаларга ҳафтада 2 марта тайёрлаб берсангиз, рахит, кариэс, соч тўкилиши, буқоқ дардларидан асрайсиз. Одатда, дарё балиғини қовуриб истеъмол қиламиз. Аммо бунда юрак ва томирларга қанча зарар боришини биласизми? Бу кўринишда балиқ нафсни сийлагани қолади. Организмга фойда бериши учун бугундан бошлаб балиқни зираворлар қўшиб қайнатма шўрвага солиб ёки газ печида пишириб, котлет тайёрлаб ейишга ўрганинг.

Аммо қовурма балиққа кўнгил кетаверса, зайтун мойида енгил қовуриб, димлаб қўйган маъқул, витамин-минераллари сақланиб, танга дармон бўлади. Балиқ олаётганингизда аввало уни танлай билиш лозим, янги тутилган, сархил балиқнинг эт қисми оқ ёки нимпушти, турига қараб қизил рангда бўлади. Балиқ танлаганда бармоқ билан танасига босиб кўринг, эзганда худди резинка сингари ўз ҳолига дарров қайтса, у янги. Яна ҳидига ҳам аҳамият беринг, ўткир ҳидли, гўшти яшил ёки сарғиш бўлса, яқинлашманг. Совутгичда хом балиқ 3 кун, музхонада бир неча ойгача бемалол сақланиши мумкин. Балиқнинг гўштидан ташқари унинг мойи ҳам организм учун кони фойда ҳисобланади. Балиқ мойидаги D витамини организмга кальций ва фосфорнинг ўзлашишини фаоллаштиради. D витаминисиз кальцийга бой маҳсулотлар ҳам фойдасиз бўлади. Айниқса, қиш мавсумида.

Балиқ мойи оздирувчи ва ёшартириш хусусиятига ҳам эга. Яқинда олимлар балиқ мойининг ортиқча вазндан халос этиш қудратига эгалигини аниқлашди. Бу эса унинг баҳосини янада кўтарди. Бунинг учун 2-3 ой давомида ҳар кеча ухлашдан олдин балиқ мойидан 1 чой қошиқча ёки дорихоналардаги капсулалардан 1 донадан ичиб ётсангиз, кифоя. Бундан ташқари, балиқ мойи ёшартирувчи ва сурункали касалликларни даф қилувчи модда сифатида қадрланади. Куз-қиш мавсумида бу дармондорини овқат пайти ёки ундан кейин, бир ёшли болага 1 чой қошиқдан, мактаб ёшидаги болалар эса кунига бир маҳал бир ош қошиқдан қабул қилиши мумкин. Ҳозирда балиқ мойи фойдаланишга қулай капсула кўринишида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Балиқ қуйидаги касалликлари бор инсонларга тавсия этилмайди. Аллергик хасталиклар, қонда кальций даражаси юқори бўлган одамларга, буйраги тез-тез оғрийдиган беморларга, ўпка силида балиқ унчалик тавсия этилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top