3:52

Энг чиройли, энг ақлли, энг истеъдодли

MP3

Ассалому алайкум аёллар. Фарзанд-умр мазмуни. Фарзанд хаётимизнинг гулдастаси. Бугун фарзанди туғилгач, унинг тарбияси, келажаги билан қизиқаётган оналар кўпайган. Бугун фарзанди туғилмасидан олдиноқ, унинг энг ақлли, энг тарбияли, энг иқтидорли бўлиши учун шароит яратиб қўйишга интилаётган оталар кўпайган. Бу қувонарли хол. Хўш, бизнинг бу борадаги амалларимиз билан олимларнинг хулосалари тўғри келармикан? Сизнингча неча ёшда фарзанд кўрган маъқул? Бу саволга хар ким турлича жавоб беради. Кимдир 18 ёшдан кейин дейди, кимдир 20 ёшдан кейин дейди. Баъзилар эса энг узоғи билан 24 ёшда дейди. Аммо яқинда америкалик олимлар аёллар фарзанд кўриши учун энг яхши ёш бу 34 дея белгилашди. Бу ёшни эшитиб хайратингиз ошган ва хафсалангиз хам пир бўлгандир. Аммо шошманг. Олимларнинг изохларига эътибор қаратинг. Уларнинг айтишларича, айнан шу ёшда аёл киши соғлиги жуда яхши холатда бўлар экан, шунингдек шу ёшда аёллар хам рухан, хам жисмонан фарзанд кўришга тайёр бўлишар экан. Аёл киши улғайгани сари, фарзанди учун маъсулиятни тобора яхшироқ хис қила боради. Унинг учун қайғуришлари хам 20 ёшли қизникидай эмас. Хақиқатдан хам, 18-20 ёшда турмушга чиққан қизларга эътибор берганмисиз. Улар учун ўша пайтда келинлик қизиқ туюлади, бироқ фарзандли бўлгач эса, “нега ўқимадим? Хозир тенгдошларимга ўхшаб маза қилиб ўқиб юрармидим?” деган хаваслар пайдо бўла бошлайди. Уларни фарзандига мехрсизликда айбламоқчи эмасман, аммо…

Яна эътиборингизни олимларнинг мулохазаларига қаратсак, улар фарзанд кўришни маълум бир ёшда белгилаб қўйишмоқчи эмаслар. Шунчаки улар кўпчиликнинг юрагидаги қўрқув, яъни 30 ёшдан кейин фарзанд кўриш қийин кечади, деган фикрга қарши чиқмоқчилар холос. Шунингдек, аёл киши организми йил ўтгани сайин заифлашиб боради. Аммо 30 ёшдан кейинги туғруқ жараёни аёлларнинг организмини бақувват қилиб, хотирани мустахкамлайди. Бу хам худди ўша олимларнинг фикри. Биз мавзумизни энг аққли, чиройли, истеъдодли фарзанд кўриш деб номладик. Келинг шундай фарзанд кўриш хақидаги олимларнинг фикрини эшитайлик. Хозирда бўлғуси оналар хомиладорлик пайти нима есам, болам қандай туғилади, каби саволларга жавоб топиш мақсадида кўплаб нашрларни титкилашади. Балиқ, ёнғоқ есам фарзандим ақлли бўлади, дея бу махсулотлардан истеъмол қилувчилар бор. Кимдир шоколад ва тухум сариғи фойдали дейди. Европа давлатларида она қорнига наушник қўйиб, турли маърузаларни эшиттираётган оналар хам бор. Уларнинг бу хатти-харакатини нотўғри демаймиз, бироқ меъёр унутилмаса бас. Чунки боланинг ақлий қобилияти у туғилмасиданоқ шаклланиши бор гап. Масалан, хомиладорлик пайтидаги овқатланиш рациони хомилага қай тарзда таъсир қилиши хақида катта – катта китоблар, илмий ишлар мавжуд. Яна ўтказилган тадқиқотларга эътибор қаратсак. Хомиладорлик даврида балиқ кўп истеъмол қилган аёлнинг фарзанди 6 ёшида тест синовларини муваффақиятли топширади. Аммо шуни унутмаслик керакки, она организмидаги симоб ақлий қобилиятни шакллантиришда акс таъсир қилади. Шунинг учун бу модда кам миқдорда бўлган балиқларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу ўринда, майда, масалан, лосос, тунец каби балиқлар тўғри келади. Хомиладорлик пайтида асабийликни енгиш учун кўп шоколад еган аёлнинг фарзанди эса бошқа тенгдошларига нисбатан қўрқувни енгиши осон кечар экан. Шунингдек хомиладорлик пайтида кўпроқ лецитин моддасини истеъмол қилган аёларнинг фарзандлари хотираси мустахкамлиги билан ажралиб турган. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, боланинг қайси ойда туғилиши хам унинг ақлий қобилиятини белгилайди. Масалан, уларнинг хисоб-китобига кўра январ, феврал, март ойида туғилган фарзандлар кўпинча ақлли бўлишар экан. Нима хам дердик. Энг ақлли, энг тарбияли, энг истеъдодли фарзанд кўришни қайси аёл хохламайди дейсиз. Ниятимиз соф бўлса хаммаси яхши бўлади. Мен Лола эса фарзандингиз билан муносабатларингизда мухаббат ва ғамхўрлик тилайман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top