3:04

Аёллар ишонадиган ёлғон – Ҳамма фарзандлар ҳам исёнкорлик босқичидан ўтади.

MP3

Ассалому алайкум. Қадрдонлар мен Лола сизлар билан ўзим ўрганган янги бир ҳақиқат ҳақида суҳбатлашишга аҳд қилдим. Менинг ҳам фарзандларим бор. Улар ҳали балоғат ёшига кирмаган бўлсалар-да, кўпчиликдан: «Балоғат ёши она учун ҳам фарзанд учун ҳам қийин давр», — деб эшитганман. Бир дугонамдан, сизнинг фарзандларингиз балоғат ёшидан ўтишган, сиз бу пайтда нима қилгансиз, деб сўраганимда у шундай деб жавоб берган эди: «Чуқур нафас олинг-да бошлайверинг». Балоғат ёши чиндан ҳам қийин давр. Тиббиёт мутаҳассислари ҳам бу ёшда ўғил ва қиларнинг организмида турли ўзгаришлар кечишини ва шу туфайли фарзандларнинг ҳарактерида қийинчиликлар бўлишини айтишади. Бироқ бу фарзандларнинг ота-онага қарши исён қилишларига изн бермайди. Агар фарзандингиз ундан нимани кутаётганингизни билса шунга кўра иш тутади. Агар: «Фарзандим балоғат ёшида ҳозир ота-онага қарши исён қилиши табиий», — деб ўйласангиз ва ундан шуни кутсангиз, у сизга қарши исён қилади. Ëшликдан Худонинг йўлида тарбиялаган фарзандингизни балоғат ёшида ҳам муҳаббат билан тарбиялашда давом этинг. Унга унда бўлаётган ўзгаришларни тушунтиринг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳис туйғуларини жиловлаб ақл билан иш тутишга ўргатинг. Биз ҳаммамиз табиатан исёнкорлармиз. Бизнинг ота-оналаримиз гуноҳкор эдилар, биз ҳам гуноҳ ичида туғилганмиз, бизнинг фарзандларимиз ва невараларимиз ҳам исён қилишга мойил бўладилар. Мана шу онда Масиҳнинг қилган ишини айтмасликнинг иложи йўқ. Худога бўйсунган Масиҳ, ҳамма исёнкорлар учун тўлов тўлади. Ўз ҳаётини улар учун қурбон қилди, токи Худонинг иноятига ишонган барча кечирим олсин ва Унинг иноятидан баҳраманд бўлсин. Худованд ҳар бир насл Унинг иноятини қабул қилишини ва амрларига бўйсуниб, фарзандларига ҳам ўргатишини истайди. Имонли ота-оналарга Худо муқаддас вазифа – фарзандларини Худонинг йўлида тарбиялаш ва ҳаётларини . Худога беришни ўргатиш вазифасини берган. Бир аёл яқинда куйиниб фарзанди ҳақида гапириб берди. Фарзанди ёшлигида Калом ўқиган, оятларни ўрганган, кўпинча Худо ҳақида саволлар берган. Бироқ улғайгач эса Худонинг йўлидан оғишиб, имонини йўқотган. Оналар фарзанднинг Калом ўқиши, Худо ҳақида саволлар бериши бу ҳали унинг нажот топган, дегани эмас. Фарзандингизга лоқайд бўлманг. У келажакда Худога садоқатли бўлиши учун шуларнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун сиз астойдил ҳаракат қилишингиз керак. Шайтон кўпгина оналарнинг кўзларини кўр қилиб қўяди, натижада эса улар фарзандларининг асл руҳий ҳолатини кўролмай қоладилар. Фарзандим Худони яхши кўради, келажакда зўр одам бўлади, дея умид қиладилар. Фарзандлар ҳар қандай ёшида ҳам Худони севадиган, ота-онасига ва Худога итоатли бўлиши учун ота-оналар Худонинг аҳдини юрагида сақлаши ва фарзандларига ўргатиши керак. Суҳбатимиз охирида Забур китобидан бир парча келтираман: «Лек Худованднинг инояти абадийдир. Илалабад Ундан қўрққанларга ёрдир, уларнинг ўғилларига ҳам садоқати ёрдир. Худованд буюрган аҳдга вафо қилган, амрларини эслаб бажарган барчага ҳам Унинг садоқати ёрдир». (Забур 102:17-18)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top