2:28

Ишлайдиган аёлларга маслаҳатлар

MP3

Ассалому алайкум меҳнаткаш ва мафтункор опа-сингиллар. Аёл уйда ўтирадими ёки ишлайдими барибир меҳнаткаш бўлади. Аёлнинг дангасаси бўлмайди. Аёлларни ишлайдиган ва уйда ўтирадиган деб ажратадиган бўлсак, ишлайдиган аёлларни ҳам икки турга бўлиш мумкин. Бири ўз ишларининг устаси ва шу орқали доим олға интиладиган бўлишса, яна бирлари фақат маълум бир фаолият билан чекланиб қолаётганлар сирасига киради. Айнан ўша, олға интилувчанларни ҳам руҳшунослар икки тоифага ажратар эканлар: «Қисқичбақа» ва «Чиғаноқ». Уларнинг бири муваффақиятларга 40 ёшга қадар эришиб қўйса, бирлари 50 ёшларга келиб, айни ишлайдиган ёшга етишади.

Баъзан севимли ишига шўнғиб кетган аёллар туну кун шу иш билан машғул бўлишади. Ва оиласига, яқинларига вақт ажрата олмайди.

Ҳатто уларни ҳам ўз муаммолари домига торта бошлайди. Шундай ҳол юзага келгудай бўлса, айнан уларга аталган маслаҳатлар бор.

Оила билан ишни уйғунлаштириш лозим. Уларни қарама қарши томонга қўйиш керак эмас.

Агар сизни нимададир айблашса, объектив танқидни хотиржам тингланг, аммо танқид ўринсиз бўлса, бунга нисбатан фикрингизни айтишни ўрганинг.

Иш фаолиятингизга тўлиқлигича 100 фоиз кучингизни сарфламанг. Иш куни тугадими, табассум қилинг-да, эшикни ёпинг. Ишдаги муаммоларингиз билан уйдагиларни қийнаманг. Улар ишда ҳал этилиши лозим.

Яқинларингиз билан сизнинг мансабга кўтарилишингиз қандай вазиятларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан муҳокама қилинг, аммо яхши томонларини ҳам айтиб ўтинг.

Бўш вақтингизни кўпроқ болаларингиз ва турмуш ўртоғингизга сарфланг.

Хўжалик юритишнинг оддийроқ усулини танланг. Бозор ўчарни турмуш ўртоғингизга юкланг. Овқат пиширишда ҳам кўпроқ оддийликка эътибор қаратинг. Идеал бека бўлиш истагидан кўра яхши хотин ва она бўлинг.

Ишга боргунга қадар вақтингизни телевизор кўришдан кўра, оилангизга бағишлаганингиз самаралироқ бўлади. Кечки вақтингизни уй йиғиштириш, кир ювиш каби ишларга бағишлагандан кўра болаларингизга сарфлашингиз фойдалироқ. Бу ишларни эса уларни ухлатиб ҳам бажариш мумкин.

Дам олиш кунларини иложи борича унумли тақсимлашга интилинг. Тўғри, турли тўй-маъракаларга боришингиз шарт бўлган жойлар кўп. Аммо ундай жойларда ҳам кўп қолиб кетмасликнинг йўли бор.

Меҳнат таътилингизни албатта оила даврасида ўтказишингиз шарт.

Бу маслаҳатларга сиз ҳам ўз билганларингизни қўшиб қўйишингиз мумкин. Нима бўлганда ҳам ишли аёл ҳам ишини ҳам оиласини эплаши учун қиладиган ишларини режалаштириши, ишларини ёки учрашувларини муҳим ва муҳим бўлмаган ишларга ажратиши керак. Муҳим бўлмаганларини кейинчаликка қолдириш ҳам мумкин. Ҳаммасига улгуриш учун фақат муҳимларинигина бажаришга ўрганинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top