5:01

Мукаммал Юрак

MP3

“Худованднинг кўзлари ер юзига боқади. Унинг кўзлари юраклари Худовандга қаратилган, мустаxкам ва мукаммал юракни қидиради.” Қонунлар 16:9.

Азиз тингловчи опа-сингиллар, xаётингизда Бирон марта: “Мен нима учун яшаяпман? Ёки “Нега дунёга келганман?””, деган саволни ўз-ўзингизга берганмисиз? Бу саволларга xар ким xар хил жавоб бериши мумкин. Бироқ Яратувчимизнинг жавоби энг тўғри жавобдир. Муқаддас Калом бунга қандай жавоб беришини кўринг-а!

« Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон-шухрат, иззат-икром, куч-қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро бутун борлиқни яратдинг. Xамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди. Ваxий 4:11” Ишаё пайғамбарнинг китобида эса шундай ёзилган: “Менинг номим билан чақирилган xаммани Мен Ўз улуғворлигим учун яратганман. Мен уни шакллантирганман ва яратганман.” Шу оятларга кўра энди: “Нима учун яратилганман, Нега яшаяпман”, — деган саволга энди жавоб бера оламиз. Сиз Худонинг энг олий ижодисиз.. Сиз Унинг улуғворлиги учун, Унга хурсандчилик келтириш учун яратилгансиз. У бизни яратди, чунки У биз билан завқланади. Келинг мен сизга xаётимда бир воқеани айтиб берай: «Бир куни мен доимгидай болаларга дарс бераётгандим. Xамкасбларимдан бири келиб, мени телефонда эрим сўраётганини хабар қилди. Мен шошиб телефонга югурдим, чунки эрим доим xам ишхонамга қўнғироқ қилавермасди-да. Бирор кор-хол бўлдимикан деб ўйладим. Аммо қўрққанимнинг акси бўлиб чиқди. Эрим менга: «Бугун бирга тушлик қилсак, нима дейсан?”, деб сўради. Мен: «Бугун бошқа режаларим бор эди, аммо жуда зарур бўлса, режаларни бошқа кунга қолдиришим мумкин”, — деб жавоб бердим. У эса: «Азизам, зарурлигидан эмас, шунчаки сен билан бирга тушлик қилишни хоxлайман”, — деб жавоб берди. Мен хатоимни тушундим. Бизнинг турмуш қурганимизга кўп йиллар бўлган, аммо эрим мен билан бирга бўлишни хоxлар экан, мен у айтган жойда бўламан! Шу заxоти ишларимни бир дугонамга топширдим-да, у билан тушлик қилишга кетдим.” БУ xаётимдаги бир мисол холос, аммо шу мисолни Худованд билан муносабатимизга қўллайдиган бўлсак, Бизнинг борлигимиз Худованд учун зарур эмас, У бизни хоxлайди. Биз, Худо бизни севади, деган сўзларни эшитиб, ўрганиб қолганмиз, бу xақиқат аммо У бизни ёқтиради xам. Биз Худонинг фарзандларимиз, Унинг бойликларимиз. У бизни Ўзинигн бойлиги бўлишимиз учун яратган. Худованд Ўз оғзи билан каломда шундай деган: «Xазинангиз қаерда бўлса юрагингиз xам ўша ерда бўлур” Матто 6:21. Хўш, бу оятдан Худонинг юраги xақида нима билишимиз мумкин? Унинг юраги бизлар билан бирга. Xамма яратилганларнинг орасида Унинг юрагига яқин бўлганлар бизлармиз! Худованд Одам Ато ва Момо Xавони яратиб уларни Адан боғига жойлаштирди. Уларни яратганидан мамнун бўлди. Забур китобининг 8 бобини ўқисак, Худованд xамма мавжудодни инсон оёқлари остига қўйганини кўрамиз. Каломда инсон фаришталардан андак паст қилиб яратилганини, аммо бошқа xамма мавжудодлар унга тобе эканини кўрамиз. Худованд Одам Ато билан Момо Xавога xамма нарсани берган эди. Уларда xеч қандай муxтожлик йўқ эди. Гуноx бу бизда бор ёки йўқ нарсаларнинг натижаси эмас, бу юракнинг иши. Еремия китобида пайғамбар: «xамма нарсалар ичида юрак энг алдоқчи”, деб айтади. Юрак шайтоннинг xийлаларига осонгина ишонадиган нарса. Кўпинча юракларимиз бизни алдайди. Биз «юрак амрига қулоқ сол”, деган гапларни эшитганмиз, буни кўп xолларда тўғри деб билганмиз, аммо энди юракка ишониб бўлмаслигини xам кўриб олдик. Биз xаётимиздаги xолатларимизни ўзгартира олишимиз мумкин, аммо юрагимизни эмас. Чунки юрагимизни фақат Худовандимизгина ўзгартира олади. Забурда Довуд пайғамбар Худога шундай нола қилган: “ИСмингдан қўрқмоқ-чун, юрагимни бутун қилгин.” Биз xаётда яшар эканмиз, атрофимиздагиларга қарамай, Худонинг иродасига кўра xаёт кечиришимиз лозим. Нуx пайғамбарни эсланг. Унинг даврида одамлар разиллашиб кетган бўлса xам, фақатгина у Худога содиқ эди. Ёшуа: «Кимга хизмат қилишингизни танлаб олинг. Сиз ота-боболарингиз сажда қилган барxаёт Худога хизмат қиласизми ёки Аморийларнинг худоларигами, шахсан мен ва менинг оилам Худога хизмат қиламиз.”, деган эди. Сиз-чи кимни танлайсиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top