4:02

Муқаддас Рухга тўлиш йўлидаги учта босқич

MP3

Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Сизлар билан мухим бир мавзуни давом эттирамиз. Ким хам Муқаддас Рухга тўла хаётда яшашни ва Худонинг мархамати ва баракаларига эга бўлишни истамайди, дейсиз?! Муқаддас Рухга тўлиш йўлидаги учта босқични кўриб чиқишни бугунга қолдирган Эдик, шундай экан ўша босқичларни диққат билан тинглашни бошланг.

1) Хаётингизни текшириб чиқинг ва гунохларингизни эътироф этинг. Бу хақида 1 Юханно 1 боб 9 оятда ёзилган. «Агар гунохларимизни эътироф этсак, Худо гунохларимиздан ўтади ва бизни хар турли нохақликдан фориғ қилади.” Забур китобида «Дилимда терслик бўлсайди гар, Раббим мени тингламас эди”, деб ёзилган. Муқаддас Рухнинг биринчи хислати бу унинг Муқаддаслиги. Худо муқаддас ва У гунохга тоқат қилаолмайди. Оддийгина қилиб айтадиган бўлсак, гунохли ишларни қилиш баробарида Муқаддас Рухга тўлаолмаймиз. Масалан, агар сиз чиндан Муқаддас Рухга тўлишни истаяпсиз-у, аммо кундалик хаётингизда бировдан аччиқланяпсиз, ёлғон гапираяпсиз, кимгадир нисбатан ёмонлик истаяпсиз ёки ғийбат қиляпсиз. Бундай гунохлар билан сиз Муқаддас Рухга тўлолмайсиз. Хаётимиз давомида жуда кўп марталаб ўз-ўзимизни текширишимизга тўғри келади. Раббимизнинг кечлиги хақидаги йўриқномада хам хар ким аввал ўз-ўзини имтихон қилиши хақида ёзилган. Киши ўз-ўзини текшириб, Муқаддас Рух ёрдамида гунохларини топгач, тавба қилади. Шундан сўнггина Раббимиз кечлигига қатнашиши мумкин. Агар хаётингизда одатга айланиб қолган гунохни кўрсангиз, бунинг тез-тез қайтарилишидан хайрон бўлманг. Чунки гунох инсон табиатига тезда ўрнашиб олади. Хаммамиз хам ўзимиздаги туғма темпераментимиз, ўтган хаётимиз ва одатларимиз туфайли бирор гунохни доимий қилишга ўрганиб қоламиз. Бизнинг қайси жихатларимиз заиф бўлса, гунох ўша жойга ўрнашади. Аммо бунга хам яхши хабаримиз бор. Биз айтмоқчи бўлган яхши хабар шуки бундай одамларни Худо кечиради ва Муқаддас Рухнинг қудрати билан гунох устидан ғалабага эришишлари мумкин. Агар сиз Исо Масих номи билан аввалги қилган гунохларингизга тавба қилсангиз Худованд сизни кечиради. Бу эса хар бир одамга муқаддас Рухга тўлиш имконини беради. Бунинг учун ўзингиз билган гунохларингизга иқрор бўлишингиз ва тавба қилишингиз керак. Юрагимиздаги нопокликлар билан Муқаддас Рухга тўлолмаймиз. Муқаддас Рухга тўлиш жараёнидаги иккинчи босқич: 2) Иродангизни Худонинг измига бўйсундиринг. Бир марта гунохдан озод бўлгач, Худога 100 фоиз уники эканлигингизни ва У нимаики буюрса бажаришга тайёрлигингизни айтинг. Бундай пайтда ибодат қилиб, ўзингизни Эски Ахд давридагидек қурбонгох устида тасаввур қилинг ва Худога шундай денг: “Эй Худо мен ўзимни бутунлай Сенинг измингга топшираман. Мен онгимни, қобилиятларимни, оиламни, дам олиш кунларимни, пулимни ва келажагимни қўлингга топшираман. Мени Ўз улуғворлигинг учун ишлатгин.” Бу жуда оддий усул бўлса хам жуда самарали. Бундан сўнг эса Худо нима деса, ички истакларингиз, қўрқувингиз ва бошқа нарсаларга қарамай Унга қулоқ солинг. Учинчи йўли: 3) Худо сизни Муқаддас Рухга тўлдиришни ва Муқаддас Рух сизни бошқаришини сўранг. Раббимиз Исо шундай деган эди: «…Сизлар ёвуз бўлатуриб болаларингизга яхши хадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Рухни бериши янада шубхасиздир.” Очиғи янги имонга келганимда бу оятни ўқиб хайрон бўлган эдим. Менга Муқаддас Рухнинг нима кераги бор? Ундан кўра бошқа нарсалар мен учун яхшироқ эмасми? Бироқ энди Муқаддас Рухни бошқа оддий нарсаларга алмашиб бўлмаслигини англадим. Биз Исо Масихни ўзимизнинг Нажоткоримиз деб қабул қилган кунимиздан бошлаб Муқаддас Рух ичимизда бор. Биз Исо Масих номи билан сувга хам чўмганмиз, бироқ агар хали Муқаддас Рухга тўлмаган бўлсак, хали хам кеч эмас. Сўраш билан унга эришишимиз мумкин. Сўранг. Тонгда кўзингизни очибоқ, Муқаддас Рухга тўлишни сўранг. Кунда бир неча марта Муқаддас Рухга тўлишни сўранг. Бориб – бориб бу ибодат сизга худди нафас олишдай бўлиб қолади. Худо эса сўраганларга албатта беради. Муқаддас Рухга тўлганда ўзимизда қандай ўзгаришлар бўлиши хақида эса кейинги сухбатимизда гаплашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top