3:06

Турмуш қуриш ҳақида

MP3

Турмушда бахтли бўлиш учун киши ўзига мос келадиган умр йўлдошини топишнинг ўзи етарли эмас. Бахтли бўлиш мос келадиган умр йўлдош бўлишни ҳам талаб этади. Дунёда ажралишлар ва эр хотинларнинг бир-биридан айри яшаши каби ҳолларнинг сони кундан кунга ортиб бориши ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам ёшлар турмуш қуришга дастлабки қадамни қўйишларидан олдин никоҳ ҳақида обдон ўйлаб олишлари ва ҳар томонлама чамалаб кўришлари жуда муҳим. Эркак билан аёлнинг Худо ҳузурида турмуш қуриши турмушнинг мақсади каби ўзгармас ахд ҳисобланади. Адан боғида одам Худонинг нафаси туфайли тирик жон бўлди.Одам Худонинг суратида яратилган ягона мавжудот эди. Унда бошқа мавжудотлар устидан ҳокимлик қилиш хуқуқи бор эди. Аммо ҳамма нарсадан боҳабар Худо унинг ёлғизлигини яхши биларди. Одам Худованд яратган бошқа мавжудотлар билан мазмунли дўстона муносабатда бўлолмасди.

“Худованд: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман”, — деди. ”

Аёлсиз эркак ўзининг инсонлигини тўлиқ англай олмасди. Шундан сўнг Худо келажакдаги ҳамма турмушларнинг намунасини яратди.Турмуш қуриш — янги оиланинг барпо бўлишига ва икки шахснинг ажралмас “бир тана” бўлишига сабаб бўлади. Турмуш меҳр-муҳаббат, шодлик, уятни ҳам қўрқувни ҳам билмайдиган покликдан иборат. У муқаддас, бузилмас ва икки хил жинсли яъни бир эркакка бир аёл бўлади. Гарчи Худо хоҳлагандай турмуш муносабатлари Адан боғида инсоннинг итоатсизлиги туфайли барбод бўлган бўлса ҳам, Худо мукаммал турмушни яратиш режасидан воз кечгани йўқ. Фақат “севиб қолган”ликлари учун турмуш қурган ёшлар тез орада ўзларининг муносабатларини мўрт пойдевор асосига қураётганликларини англаб қоладилар. Никоҳнинг уч қиррали мақсади бор

Бирлашиш (бир тана бўлиш): Улар алоҳида шахс бўлгани ҳолда “…иккови бир тан бўлади”. “Ўзини ва бир-бирларининг ўзига ҳос томонларини хақиқатдан қабул қилиш бу етук турмуш қад кўтарган пойдевордир. Ҳақиқий севги шундай турмушда ўса олади.”

Насл қолдириш: “Баракали бўлинглар ва кўпайинглар”. Инсон зотини кўпайтиришда асбоб бўлиш ва ҳатто фарзандли бўлолмаса ҳам Худонинг иродасини қабул қилишдир.

Ўзаро қўллаб-қувватлаш(жон ва руҳ бирлиги): Бу жиҳат турмушда етуклик томон ва руҳан ўсиш орқали бир-бирини қўллаб қувватлайди. Турмуш қурган ёшларнинг турмушида бирлашишга тўсиқ бўлса, бу ҳар иккаласининг турмуш қуришдан олдин ҳамма нарсани очиқ айтмаганлигининг натижаси. Турмушда софдил бўлиш шарт. Жисмоний муаммолар ёки касаллик, ичкиликка, наркотикларга ёки тамакига ўрганиб қолганлик ва аҳлоқсизликларнинг ҳаммаси очиқ тан олиниши керак. Бу суҳбатимизнинг давомини кейинги суҳбатларимизда давом эттирамиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top