Ассалому алайкум азиз опа сингиллар. Биз оиламизнинг тинчлиги, турмуш ўртоқларимиз билан муносабатимизнинг ширинлиги хақида бош қотирар эканмиз, унда учрайдиган муаммоларни хал қилиш хақида хам анчагина бош қотирамиз. Бу бошқотирмалар бизни муаммони хал қилишга ундайди. Хар бир муаммонинг ечими бўлганидай, оиламизда учрайдиган, бизга ёқмайдиган масалаларнинг хам ечими бор. Ўтган сафар турмуш ўртоқларимизнинг эътиборини тортиш учун «туз услуби”дан фойдаланишни маслахат берган Эдик. Агар бу усул ёрдам бермаса-чи? Биласизми, агар бу усулни биринчи марта қўллаб кўрганингизда сиз кутгандай натижа бермаса, бундан тушкунликка тушманг. Биринчи марта иш бермаган бўлса, кейинчи сафар иш беради. Энг мухими енгилманг. Уни амалда қандай қўллашни ўрганиб олгунингизга қадар, бу усулни бир неча марта қўллаб кўришингизга тўғри келиши мумкин. Аммо вақти келиб у ўз самарасини Бера бошлайди. Агар билсангиз эрингиз бу усулингизни билса хам, бу усул ўз натижасини беради. Сиз эрингиз билан гаплашмоқчи бўлган мавзуларингизни бир қоғозга ёзиб чиқинг. Масалан, моддий мухтожлик, сизнинг хис-туйғуларингиз, унинг онаси билан муносабатингиз, қўрқувларингизнинг сабаби, У сизни тушунишини хохлашингиз каби мавзулар бўлиши мумкин. Сиз ўз хохишларингизга бир қоғозга ёзиб бўлгач, қоғозга эрингиз қизиқадиган ёки кўпроқ эътибор берадиган беш олтита мавзуларни ёзиб чиқинг. Масалан: ишидаги лойихалар, дўстлар, спорт, Ишидаги муваффақият, болаларнинг яхши ва соғлом ўсиши, каби мавзулар бўлиши мумкин. Сиз эрингизнинг қизиқишлари хақида чуқурроқ мулохаза юритиб, ўзингиз сухбатлашмоқчи бўлган мавзуга тўғри келадиган мавзуни танлаб, қандай гап бошлаш мумкинлиги хақида ўйлаб кўринг. Масалан у билан сухбатни қуйидагича бошлаш мумкин. «Болаларнинг рухан бир маромда катта бўлиши учун психологлар нимани маслахат бергании биласизми?” Эр албатта: «Йўқ”, дейди, ёки шунга ўхшаш жавоб айтади. “Агар биз иккаламиз шу устида ишласак, нафақат болаларимиз рухан бир маромда бўлади, балки мен хам ёнимда бўлганингиздан хурсанд бўлиб, сизни яна хам кўпроқ мамнун қилган бўлардим.” Бундай усулда сухбатни бошлаш учун албатта психологларнинг болалар хақида нималар деганини билиб олиш керак. Сухбатлашишдан олдин албатта эрингизнинг қизиқишларини хам инобатга олинг. Шунда бундай усулда сухбатни бошлаш, албатта уни эътиборини жалб этади. ЭРингиз сизни диққат билан тинглайди. У қандай усул экан, болаларимиз рухан бир маромда бўлиши учун хотиним билан нима қилишимиз керак экан, дея ўйланиб қолади. Бундан фойдаланган холда, сиз яна «туз” қўшасиз. Аммо “туз” қўшиш хам меъёрида бўлиш керак, акс холда уни зериктириб қўясиз. Шундай усулни қўллаган холда сиз эрингизнинг кўпроқ сиз билан бирга вақт ўтказишига эришасиз. Бу оилангизнинг тотувлигига хизмат қилибгина қолмай, болаларингизнинг хам хотиржам ва кўнгли тўқ холда хурсандчилик билан яшашларини таъминлаган бўласиз. Бу хақиқатда болаларнинг келажагига ва уларнинг ўсишига катта ёрдам беради. Чунки биласизлар, ахил, тинч, ўзаро севги бўлган оилада ўсган болалар, хаётда ўз йўлларини осон топиб оладилар. Бундай муваффақиятни қайси ота хохламайди дейсиз. Сиз эрингиз билан мулоқот давомида «туз усули”дан қанча кўп фойдалансангиз, бу усул шунча самарали бўлиб бораверади. Бу усулни нафақат эрларимизга балки бошқа одамларга хам қўллаш мумкин. Бу усул хар бир одамда яхши Самара беради. Эрларимиздан доимий ранжиш ўрнига юқорида биз айтганларни хаётингизда қўллаб кўринг. Кейинги сухбатларимизда нималар хақида гаплашишни режа қилганимизни бир ўйлаб кўринг-а. Биз режа қилганларимизнинг хаммаси оиламизда ширин ва дўстона муносабат ўрнатишга ёрдам берадиган нарсалар хақида бўлади. Хеч бўлмаса мавзулар номини эшитишни хохлаяпсизми? Ундай бўлса кейинги сафар учрашгунча, хайр!