MP3

Ассалому алайкум. Уй дунёдаги энг яхши жой. Уй – бу ўзимизни эркин ҳис қиладиган, роҳатланадиган маскан. Бирор жойга борган меҳмон ўзини ўз уйидагидек ҳис қила олмайди. Узоқ ўша жойда қололмайди. Уйини соғинади. Уйига қайтиб боргач эса «Ўз уйим ўлан тўшагим», «Уйим яхши-да барибир», — деб қўяди. Уй чиндан ҳам яхши жой.

Аммо уйни шундай ажойиб жой қилиш аёл кишининг қўлида. Баъзан эркакларнинг «Уйга боргим келмайди», «Уйдан безиб қолганман», каби гаплари қулоққа чалинади. Уларнинг бундай дейишига аёл киши сабаб. Рўзғорнинг бекаси уйни ҳақиқий уйга айлантиролмаса, эрлар ҳам болалар ҳам уйга талпинмайди. Аёл киши уй муҳитини яратиши керак. Уй муҳитини яратиш худди уй ҳароратини ўлчашга ўхшайди. Уй ҳароратини қулай температурага ўзингиз қўясиз. Маълумки, агар уй жуда иссиқ бўлса, иситиш мосламаси автоматик равишда хонага совуқ ҳавони юбора бошлайди. Худо бир куни менга ўз уйимда ана шундай иситиш мосламаси бўлишим кераклигини тушунтирди. Уй ичида илиқ, қувноқ, севгига тўла муҳит бўлишини хоҳлайман. Шунинг учун мен ҳар куни эрталаб Худонинг каломини ўқиганимда ва ибодат қилганимида У истаганидай ҳароратни менинг юрагимда ҳам бўлишини сўрайман.

Уй «иссиқ» бўлиб кетса, яъни асабийлашишлар, ҳаддан ташқари бир-бирига талабчанлик бўлиб кетса, салқин ва юмшоқ қиладиган, тинчлик келтирадиган сўзларни ишлатинг. Сулаймон пайғамбар ўзининг Маталлар китобида: «Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради», — деб ёзган эди. Агар уй муҳити, ҳарорати жуда совуб кетса, масалан эр-хотин бир-бирига совуқ муносабатда бўла бошласа, юракларга совуқчилик тушса, унда юракни хурсанд қиладиган яхши сўзларни қидириб топиш керак. Шундай ҳолатларда мен қуйидаги оятларни эслайман:

Маталлар 15:13 Юрак шод бўлса, чеҳра очиқ,

Ғамгин бўлса, руҳ тушкундир.

Маталлар 15:15 Қийналганларга ҳар куни ташвиш,

Лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам

Маталлар 12:25 Юракдаги қайғу-алам одамни эзади,

Ширин сўз эса юракни шод этади.

Уй оиладаги, ҳаётдаги марказий нуқта бўлиб, биз тасаввур қилгандан кўра кўпроқ хизмат қилади. Агар оиланинг ҳар бир аъзоси уйни – ҳамма нарса яхши бўладиган бир жой деб билса, бу аёл учун энг катта мукофот бўлади. Эдит Шефер айтганидек, уй ҳам шифоҳона ҳам ажойиб бошпанадир. Бизнинг мақсадимиз оиланинг ҳар бир аъзосини қувватлантириб, уларни янгилайдиган уйни яратиш.

Тасаввур қилинг, ишдан эрингиз ҳориб, ишдаги кўнгилсизликлардан юраги пора бўлиб, асабийлашиб келди. Шундай пайтда унга малҳам бўлсангиз, уни тинчлантирадиган сўзлар айтиб, дилпора юрагига мадад бўлсангиз, уни катта дилхираликдан қутқарган, кейинги иш куни учун унга куч берган бўласиз.

Ëки бўлмаса фарзандларингиз мактабда икки олгани учун ёки дўстлари билан уришгани учун ҳафа бўлиб келса, у билан бирга ўтириб суҳбатлашсангиз, кўнглини кўтарсангиз, дўсти билан бўлган можарони ҳал қилишга ёрдам берадиган маслаҳатлар берсангиз, фарзандингиз доимо уйга талпинадиган, уйни ҳаётидаги энг яхши жой деб биладиган бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top