2:54

Уй бекалари учун маслаҳатлар

MP3

Ассалому алайкум ёқимтой опа-сингиллар. Бир неча сафардан буён сизлар билан ўта жиддий мавзулар ҳақида суҳбатлашиб келмоқдамиз. Аммо бугун суҳбат мавзусини бошқа томонга буриб, сизлар билан ҳаётимизнинг охиригача бизга асқотадиган нарсалар, аниқроғи, уй бекаси учун керак бўладиган нарсалар ҳақида гаплашамиз. Авваллари бозор-учарни асосан эркаклар қилишарди. Бироқ бугунги кунда аёллар бозор-ўчар қилиш учун эрларини кутиб ўтиришни лозим топмайдилар. Рўзғорга керакли бўлган нарсаларни ўзлари сотиб олишади. Ҳар бир аёл у ишчими ёки уй бекасими оиласига ширин таомлар пишириб беришни истайди. Ширин таом пишириш учун эса қандай масаллиқ танлашни билиш лозим. Ҳозирги берадиган маслаҳатларимизни баъзи бекалар аллақачон билишар, шундай бўлса ҳам уларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Сабзавотларни ҳарид қилишдан олдин қандайларини олишни билиш зарур. Масалан гулкарам оппоқ ва қаттиқ бўлиши керак. Сабзининг эса қизил, силлиқ ва сўлимаганидан ҳарид қилинг. Бодрингларни сотиб олишдан олдин уларнинг пўчоғи юпқалигига, силлиқлигига ва сўлимаганига эътибор беринг.

Энг ширин редиска қайси биласизми? Бу учи оқ қизил редиска. Сабзавотларни музлаткичда кўп сақламанг. Уларни қанча кўп сақласангиз шунча кўп витаминлар йўқолади. Шунинг учун ҳам ҳар сафар бозорлик қилганингизда оз-оздан мева ва сабзавотлар олишга одатланинг.

Тушлик ёки кечки овқат тайёрлашдан олдин ҳамма нарсани арчиб тозалаб қўйиб кейин таомни бошлаш яхши, аммо бунда сабзавотлардаги минерал тузлар таркиби ўзгариб кетади. Яхшиси таомни тайёрлаётган пайтингизнинг ўзида артиб, тўғраб солиш яхшироқ. Бунда витаминлар ҳам минерал тузлар ҳам яхши сақланади. Ҳеч қачон уларни артиб тўғраб сувга солиб қўйманг. Масалан, артилган картошка кун давомида 20 фоизга С витаминини йўқотади. Тўғралган шпинат эса бир соат давомида 24 фоизга ўзидаги витаминларни йўқотади. Шунинг учун ҳам артилган ва тўғралган сабзавотларни тезроқ қозонга солишга ҳаракат қилинг.

Сабзавотларни совуқ сувга эмас қайнаб турган сувга солсангиз, улардаги витаминлар яхши сақланади. Сабзавотлардаги витаминларнинг катта қисми қайнаётган сувга ўтади, шунинг учун ҳам сувини тўкиб ташламанг. Сувини бошқа нарсаларга ишлатишга ҳаракат қилинг.

Сабзавотларни бир неча соатлаб қайнатманг, қайнаётганида яна совуқ сув қуйманг. Шўрвангиз қайнаётганида қопқоқ ёпилган бўлиши керак. Бундай ҳолатда сабзавотларда витаминлар сақланиб қолади. Аммо ловияни қайнатишда бу қоида тўғри келмайди. Ловия қайнаётганида идишнинг қопқоғи очиқ бўлиши керак, акс ҳолда қорайиб қолади. Оила аъзоларингизга мазали салат тайёрламоқчи бўлсангиз сабзавотлардаги каротин моддасини яхши сақлаб қолиш учун майонез ёки сметанани салатни дастурхонга тортишдан олдин аралаштиринг. Аввалдан аралаштириб қўйсангиз улар ўз тўйимлилигини йўқотади. Сизларга етказмоқчи бўлган маслаҳатларим мана шу эди. Худодан сиз ва оила аъзоларингизнинг соғлиғини тилаган ҳолда хайрлашаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top