Коринфликларга 2-мактубининг 8 боби 9 оятида шундай ёзилган оятни ўқиймиз: “Чунки сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятини биласизлар: У бой бўла туриб, камбағаллигим туфайли бой бўлинглар, деб сизлар учун камбағаллашди”.Ўз муқаддаслигида, самода бузилмас бахтиёрликда ва саодатда бўла туриб Масиҳ бой эди. Бу дунёга гўдак ҳолида келиб У камбағаллашди. У мўминликда яшади ва ҳатто бош қўйишга жойи ҳам йўқ эди. Бу хам етмагандай У Гўлготада ёлғизликда ва шармандаликда ўлди. Биз абадий ҳаёт бойликларининг баракасини топишимиз ва самода уйга эга бўлишимиз учун У биз учун қўлидан келган ҳамма ишларни қилди.
Шунингдек Коринфларга 2-мактубининг 5 боби 21 оятида бизга нисбатан шундай дейилган: “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди” Нима учун Худо бизнинг гуноҳларимизни Раббий Исо Масиҳга юклаганини биз тушуниб ета олмаймиз. Буни тушунишга бизнинг ақлимиз етмайди, ахир Нажоткор бегуноҳ бўла туриб, бизларни Худо кўз ўнгида солиҳ бўлишимиз учун айбимизни Ўз бўйнига олиб, гуноҳларимиз учун жазоланди.Кейин Хаворий Бутрус айнан шу ҳақиқатни таъкидлаб ўтган: “Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди.
Унинг баданини ўлдиришган бўлса-да, Руҳи тирилди.” Ушбу оятни Мўқаддас китобнинг биринчи Бутрус мактубининг 3 боби 18 оятида ўқишимиз мумкин.
Бу ерда Нажоткорнинг гуноҳлар учун азоб чекиши ҳақида сўз боради. Бироқ У Ўзининг гуноҳлари учун ўлган экан деб ўйламасликлари учун, Хаворий Бутрус шу ернинг ўзидаёқ “солиҳ.. гуноҳкорлар учун қурбон бўлди” деб қўшиб қўйган. Бошқалар учун азоб чекиб, У солиҳлик йўлини оча билди ва инсонларни Худонинг ҳузурига олиб кела олди. Бундай қилатуриб, У Ўз баданини ўлимга маҳкум қилди, бироқ Муқаддас Руҳ бўлиб ўликлардан тирилди.
Раббимиз Исонинг хочдаги қурбони муносабати билан У гуноҳкорлар учун ўлибгина қолмай, уларнинг нажот топиши хизматини тўла-тўкис охирига етказганини ҳам тушуниш ғоят муҳимдир. Муқаддас Китобнинг кўпгина оятлари бу ажойиб ҳақиқат ҳақида гувоҳлик беради. Масалан: “ Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим” деб ёзади Юҳанно мактубининг 17 боби 4 оятида. Бундан ташқари “Масиҳ эса гуноҳлар учун битта қурбонлик бағишлагандан кейин, Худонинг ўнг томонида абадий ўтириб олди” деган оятни хам Ибронийларга мактубининг 10 боби 12 оятидан ўқишимиз мумкин. Хурматли радиомиз мухлислари ва радио тингловчилар.
У яъни Раббимиз Исо Масих Гўлготада амалга оширган ишлар ҳақида бир дақиқа бўлса-да уйлаб кўринг. Ўша Гўлготада содир бўлган дахшатли воқеанинг сабабчилари аслида бизлармиз. Биз халок бўлмаслигимиз учун Раббимиз бизларнинг ўрнимизга ўша ерга борди. Шу орқали Қонуннинг барча талаблари қондирилган эди. Қонун мутлоқ бўйсунишни ёки ўлим билан жазоланишни тақозо этар эди. Гуноҳкорлардан ҳеч бири қонунни бажара олмади, шунинг учун уларнинг ҳаммаси ўлимга сазовор эди. Нажоткор улар ўрнига жазо олди. Биз эса шу ўлим орқали хаётга эга бўлдик.