3:15

Худонинг сўзи 24

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. “Бутрус билан Забадийнинг икки ўғлини Ўзига ҳамроҳ қилиб олган Исо руҳан сиқилиб, андуҳ чека бошлади.” Матто Хушхабар китоби 26 боб 37 оят.

Раббимиз Исо Масиҳ Гетсимания боғида ибодат қилаётиб, Унинг юраги сиқила бошлади. У оғриқ азобларига тўлиб кетган эди, чунки буюк азоб яқинлашиб келаётганини У билар эди. Мана шу содир бўлажак воқеа Унга Худованд томонидан берилаётганини Раббимиз билар эди.

Худованд томонидан ҳали ҳеч ким ва ҳеч қачон шундай азобланишига йўл қўйилмаган. Лекин Худованд Раббимиз Исога шундай азобларни бошидан кечириш учун йўл қўйди. Бизнинг Қутқарувчимиз азобларга чидай олган ва бошидан барча азобларни ўтқазган Қутқарувчидир.

У номаълум бўлган азоблар диёрига биздан олдин борди ва инсонлар чекиши лозим бўлган барча азобларни йўлини тўсди. Ҳа, азиз дўстим, Раббимиз биз боришимиз керак бўлган жойга борди. Раббимиз Исо азоб косасидан ичган, косанинг лаблари энди ҳеч қачон инсон лаблари билан тўқнаш келмайди.

Энди Худованд инсонлардан Исо Масиҳ чеккан азоблар сингари азоб чекишимизни биздан талаб қилмайди. Масиҳийлик йўлимизда учраб турадиган турли азоб- уқубатларни ҳеч қачон Раббимиз чеккан азоблар билан тенглаштириб бўлмайди. Чунки Раббимиз бошидан кечирган азоблар шунчалик оғирки, инсон зоти ҳеч қачон бундай азобларга бардош беролмайди.

Исо Масиҳ Ўз хизматини ер юзида бошлаган давридаёқ барча азобларни бошидан ўтқазиши кераклигини билар эди. У бошидан ўтқазиши керак бўлган азобларнинг охири ўлим билан якун топишини билар эди. Раббимиз Исо хочда ўлим топгунига қадар, шайтон ўзини ғолиб бўлгандек ўйлаган эди.

Лекин бирданига у ўзининг мағлуб бўлганини сезиб қолди, шунинг учун ҳам хочда азоб чекаётган Раббимизга: “Қани, агар Сен ростанам Худонинг Ўғли бўлсанг, пастга тушчи”, деб Унга гапира бошлади. Исо Масиҳ чеккан азоб жуда оғир эди. Чунки бутун дунёдаги инсонларнинг гуноҳларини ва дунёдаги барча азобларни Унинг бир ўзи кўтара олди.

Инсонлардаги барча гуноҳ Унинг елкасида эди. Унинг ер юзига келишдан ягона мақсади ҳам, шу бизнинг гуноҳларимизни кўтариб бизларни барчамизни азоблардан, оғир юкдан халос этиш эди. Балки инсон зоти мана шу азобнинг қанчалик оғирлигини охиригача тушуниб етмас, лекин Раббимиз тушунди ва шунинг учун ҳам биз азоб чекишимизга йўл қўймади. Худованд, бизга раҳм-шавқат қилганинг учун Сендан миннатдормиз.

Азизлар, интернетдаги www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, соғ-саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top