3:57

Худо йўлида яшаш учун ибодат

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Дастур давомида биз сизлар билан нафақат ибодат, баълки Муқаддас Каломдаги оятларни ҳам тилга оламиз. Азизлар, бугунги ибодатни Худо йўлида яшаш мавзусига бағишлашни мақсад қилдим. Сиз Худонинг йўлида яшаяпсизми? Худонинг йўлида яшаш нимани билдиришини биласизми? Келинг, буни билиш учун Каломга, аниқроғи Ҳаворий Бутруснинг биринчи мактубидаги, 4чи бобини ўқиб қўрамиз. Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар. Чунки жисман азоб чеккан киши бошқа гуноҳ қилишни бас қилади. Энди бу баданда яшаш учун қолган вақтингизни бошқа одамлардай нафсингизни ўйлаб эмас, балки Худонинг иродасини ўйлаб ўтказинглар.

Сизлар ўтмишда мажусийларга ёқиб яшаганлигингиз энди етар. Ўша вақтларда фисқ-фужур, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш-ишратлар, кайф-сафолар ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечиргансизлар. Энди эса улар каби юрмаяпсизлар, уларнинг шалоқликлари селига ўзларингизни ташламаяпсизлар. Мажусийлар бундан ҳайрон бўлиб, сизларни ёмонламоқдалар. Улар тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр бўлган Худога ҳисоб берадилар… Энди борлиқ мавжудот охирлаб қолди. Шунинг учун ақл билан иш тутинглар, ибодат қилиш учун ҳушёр бўлинглар. Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади. Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин.

Азизлар, Худо йўлида қандай яшаш кераклигини Калом кўрсатмоқда. Мен бугун айнан шундай ҳаёт кечириш учун ибодат қиламан. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Бордию ибодат қилишни билмасангиз, ҳижолат бўлманг. Ҳатто ҳазрати Исо Масиҳнинг биринчи шогирдлари ҳам қандай ибодат қилишни билишмаган. Ундай бўлса, бемалол кетимдан қайтарин. Азиз Отажон, берган нажотинг нақадар ажойиб! Севгинг гуноҳ жаридан бизни қутқарди. Энди ҳаётимиз бутунлай бошқача, дунё қарашимиз ўзгарди. Худойим, биз Сенинг йўлингда яшашни истаймиз. Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди.

Биз бундан ўрнак олайлик. Бу баданда яшаш учун қолган вақтимизни бошқа одамлардай нафсимизни ўйлаб эмас, балки Сенинг иродангни ўйлаб ўтказайлик. Фисқ-фужур, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш-ишратлар, кайф-сафолар ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечирар эдик. Энди эса буларнинг ҳаммаси ўтмишда қолиб кетди. Худойим, бизга ақл билан иш тутишга ёрдам бер. Бир биримизни ихлос билан севишни ўргат. Чунки айнан севгинг гуноҳларимизни ювди. Барчамиз Сен берган қобилиятлардан фойдаланиб, иродангни амалга оширишга бизни ўргатгин. Худди Исо Масиҳ хизмат қилганидек бизлар ҳам бир биримизга шундай ҳизмат қилайлик. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию сизда ҳам ибодат эхтиёжлари бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтининг ”ибодат эхтиёжлари” деб номланган бўлимга кириб ҳабар қолдиринг. Исмларингизни ўзгартирамиз, бундан ҳавотир олманг. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top