MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Муқаддас Каломнинг Матто баён этган хушхабари Исо Масиҳнинг насл-насабини келтириш билан бошланади: «Иброҳим ўғли, Довуд ўғли Исо Масиҳнинг насабномаси. Иброҳимдан Исҳоқ туғилди, Исҳоқдан Ëқуб туғилди. Ëқубдан Яҳудо ва унинг ака — укалари туғилдилар. Яҳудо ва Тамарадан Парас ҳамда Зараҳ туғилдилар. Парасдан Ҳасрўн туғилди. Ҳасрўндан Арам туғилди. Арамдан Амминадаб туғилди. Наҳшўндан Салмўн туғилди. Наҳшўндан Салмўн туғилди. Салмўн ва Раҳобатдан Бўаз туғилди. Бўаз ва Руфдан Обид туғилди….» Биласизки ўша машҳур Руф ва Бўаз ҳазрати Довуднинг бобоси ва бувиси эди. Энди Иброҳимга қайтадиган бўлсак, Иброҳимнинг ваъда қилинган ўғли орқали ер юзидаги халқлар барака топадиган эди. Исҳоқдан Ëқуб туғилди. Ëқубдан эса Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилдилар. Тўхтанг. Нега Яҳудо? Нега Ëқубнинг севимли аёлидан бўлган фарзандлар Юсуф ёки Бенямин эмас?

Нарратор 2 Юсуф жуда Худога яқин, солиҳ ва Худони севадиган киши бўлган. Нега Юсуф эмас, Яҳудо. Худо Ўз Ўғли Исо Масиҳнинг насабномасини Яҳудо билан эмас, Юсуф билан давом эттиргани яхши эмасмиди? Худо нега Яҳудони танлади? У қандай одам эди? Бу саволларга Муқаддас Каломдан жавоб топамиз. Яҳудо Леанинг тўртинчи ўғли эди. У шундай дунёга келган. «Леа яна ҳомиладор бўлиб бир ўғил туғди ва : «Бу гал мен Худовандга шукур қиламан», — деди ва ўғлига Яҳудо, яъни Шукур исмини қўйди.» (Ибт 29:35). Яҳудо исмининг маъноси «Худога шукур қилиш». У улғайиб, уйлангунга қадар отасининг ёнида юрди. Неча ёшгача отаси билан бирга яшагани маълум эмас. Аммо укаси Юсуфга қарши фитна уюштиришганида, Худо ҳақида анча-мунча маълумотга эга бўлган, камолга етган инсон бўлган. Уни бемалол катта одам деб аташ мумкин. Ҳа, у укаси Юсуфни Мисрга сотиб юборганида катта одам бўлган.

Нарратор 1 Аслида Дўтанда мол боқаётган акалар, Юсуфнинг келаётганларини кўриб, уни ўлдиришни режа қиладилар. Катта ўғил Рубеннинг маслаҳати билан уни суви йўқ қудуққа ташлайдилар. Яҳудо эса бундан ҳам жўялироқ маслаҳат беради: «Укамизнинг қонини тўкиб буни яширишдан нима фойда бор? Келинглар, яхшиси уни исмоилийларга сотамиз, қўлимизни унинг қони билан булғамаймиз. У бизнинг укамиз, ўз суягимиз ахир, — деди». Унинг бу гапларидан гуноҳ қилишни истамагани кўриниб турибди. Укасини Мисрга сотиб юборгач, Яҳудо оиласидан айрилиб, Адуллам шаҳрида бир бойнинг ёнига ишга жойлашди. У ўша бойнинг олдида қандай иш қилгани бизга номаълум. Аммо акалари билан бирга тузган ёлғонлари унинг виждонини қийнаган бўлса керак.

Нарратор 2 Отасининг қайғусини кўрмаслик учун бошқа шаҳарга кўчиб, ўша ерда бир аёлга уйланди. Укаси Юсуф Мисрда энг олий мартабага эришгач, озиқ-овқат сотиб олиш учун келган акаларига укаси Беняминни олиб келишни буюради. Отаси эса бунга рози бўлмайди. Аммо Яҳудо укаси Беняминга кафил бўлиб, уни Мисрга олиб келади. Юсуф Беняминни олиб қолишга баҳона излаганида ҳам, отасининг қайғуришини ўйлаб, Юсуф билан очиқчасига гаплашиб олади. Бу маълумотлардан Яҳудонинг ёвузлик қилишни истамайдиган, қилган гуноҳларидан афсусланган, виждони қийналган, отасига меҳрибон бўлганини кўришимиз мумкин. Ундан ташқари у самимий, сўз берса албатта бажарадиган инсон эканини кўришимиз мумкин. Худо Ўз Ўғли Исо Масиҳни келтириб чиқариш учун Яҳудога ўхшаш оддий одамлардан фойдаланган. Бизнинг www.najot.com ташриф буюринг. Хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top