2:34

Руҳий ғалаба 146

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари билан соғ саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз.

Азизлар, бошимизга кийиб олган шлемт турли хавф хатарлардан ва синовлардан қочишимизга ёрдам бермайди, балки уларни хавфсизроқ бошимиздан ўтқазишимизга ёрдам беради.

Ҳозир кўпчилик инсонлар турли синовлардан қочишга ҳаракат қиладилар. Модомики, ҳар биримиз мустаҳкам турган ҳолда бошимиздан ўтқазишимиз керак. Инсон қанчалик ҳаракат қилмасин, бошига тушиши мумкин бўлган синовлардан қочиб қутила олмайди.

Энг яхши йўл, шу пайтнинг ўзида Худога ибодат қилиб Ундан ёрдам сўраган маъқулдир. Чунки барча муаммоларнинг ечимини калити Худованддадир. Ўз вақтида Худога мурожаат қилиб ёрдам сўраш, муаммони тўғри ечими, деб айта оламиз.

Синовлар ҳам турли бўлиши мумкин. Агар орамизда кимдир жиддий касал бўлиб қолса, Худо уни жазолаяпти деб айтишга шошилманг. Худованд одамларга касалликларни жўнатмайди. Тўғри, инсонлардаги айрим гуноҳларни кўрсатиш учун ва уларни тўғри йўлга бошлаш учун касалликларни ҳам юбориши мумкин.

Лекин айнан кимгадир бирданига оғир касалликларни синов сифатида юбориши нотўғри деб ўйлайман. Худованд бъзида кимнидир гуноҳкор йўлдан қайтариш учун касалликларни юбориши мумкин.

Инсонлардаги касалликларни даволаш керак. Ҳеч бир инсон ўзига касаллик сўраб олмайди. Аксинча, касалликдан озод бўлиш учун Худога мурожаат қилади. Касалликлардан ҳали ҳеч бир инсон фойда топмаган.

Қачонки Худованд синов сифатида касаллик берса ва инсон тушуниб тўғри йўлдан юришни истаса, Худованд албатта касалликни шифосини ҳам берар экан. Худованд бизга ваъда берганидек, биз бу ерда эмас, аксинча, жаннатда турли касалликлардан фориғ бўлган ҳолда абадий ҳаёт кечирамиз.

Бу ваъда фақатгина Исо Масиҳни Раббим деб қабул қилган масиҳий инсонларгагина тегишлидир. Азиз биродар, Раббимиз Исо Масиҳ инсонларга фақатгина яхшиликни ва абадий ҳаётни раво кўради. Шундай экан, келинг, Исо Масиҳга ишонган ҳолда Унга қулоқ тутиб яшашни ўрганайлик.

Ҳурматли радиомиз мухлислари, сизлар билан хайрлашар эканман, интернетдаги сайтимизнинг манзилини сиз азизларга бир бор эслатиб ўтмоқчиман. www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top