Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар, сизлар билан яна “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, мен сизлар билан радио қаршисида соғ-омон кўришиб турганимдан бағоят миннатдорман.
Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, келинг, бугунги эшиттиришимиз давомида: дин нима ўзи? — деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрсак. Дин бу — кўзга кўринмайдиган мавҳум бир нарсадир.
Шунга қарамай, у бутун борлиқни ўзига бўйсундира олади, ўзининг ортидан жуда кўплаб халқларни эргаштира олади. Масиҳийлар ҳам тирик Худога ишонадилар ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ортидан эргашадилар. Худованд Ўзининг сўзларини бир жойга тўплаб, одамларга ёзилган ҳолда берди.
Биз ушбу Худонинг сўзлари тўпланган жамланма китобни Муқаддас калом деб айтамиз. Масиҳий биродарлар шу каломни ўқиб, ўзлари учун Худованднинг тўғри йўлини топишга ҳаракат қиладилар. Муқаддас калом айтадики, одам Худонинг сурати каби яратилди.
Чунки одам Худованд билан бирга мулоқотда бўлиши керак эди. Бир қанча вақт Худо билан мулоқот ҳам қилди. Лекин орадан кўп вақт ўтмай, одам гуноҳ қилди. Худо билан гуноҳ туфайли ажралиб қолди. Шу ажралиш туфайли Одам ва Худонинг орасидаги мулоқот ҳам узилиб қолди.
Шунча бўлган воқеалар барибир одамга Худонинг суратини йўқотишида туртки бўлолмади. Инсонлар Худо ҳақида доимо ўйлашади. Балки кимдир Худога умуман ишонмаслиги мумкин. Лекин шу инсон ҳам барибир Худонинг кимлигини билишга қизиқади. Чунки инсонни Худо яратган, У бизларни Яратувчимиз ва Отамиздир.
Шунинг учун ҳам бизнинг онгимизга ва қонимизга Худо ҳақидаги тушунчалар сингиб кетган. Ҳозир дунёда минглаб динлар бор. Одамлар ўзларича турли худоларга сиғинишади. Улар нимадандир тинчлик топишга ва ўзларини овутишга ҳаракат қиладилар. Шундай инсонларга қарата: эй дўстим, нажот фақатгина Раббимиз Исо Масиҳда, Унга ишон ва абадий ҳаётга эга бўл, — деб айтгим келади.
Ҳаворийлар китобининг 4 боби 12 оятида шундай ёзилган: “Нажот топишимиз учун осмону фалак остида одамзодга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ”. Ҳа, азиз дўстим, бошқа ҳеч ким инсонни дўзах азобларидан қутқара олмайди. Шунинг учун ҳам биз Раб Исони Қутқарувчи деб айтамиз.
Унга ишонинг ва Уни бугуноқ юрагингизга таклиф қилиб, қалбингиздан жой беринг. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, яна сизларга ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Ушбу почтамизга мактуб йўлланг ва ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг, азизлар. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.