3:19

Узоқ ва бахтли умр

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дунёда ҳеч бир киши йўқ-ки узоқ ва бахтли умр кечиришни истамаса. Неча йиллардан буён олимлар инсоният умрини узайтириш ҳақида бош қотиришмоқда. Баъзилар эса бахтли ва яхши ҳаёт кечирмасанг, узоқ яшашнинг нима кераги бор – дейишади. Улар ҳам бу борада ҳақ. Чиндан ҳам узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг иложи борми? Қачон инсон ўзини тўлиқ бахтлиман, деб айта олади? Бу саволларга бугунги суҳбатимиз давомида имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Хулоса чиқариш эса сизга ҳавола. Муқаддас Каломда фарзандларга аталган шундай оят бор: «Ота-онангни ҳурмат қил, токи барака топиб, ер юзида узоқ умр кўргайсан» (Эф 6:3). Бизни яхшиликка ва бахтга нима етаклайди? Узоқ умр кўриш билан ота-онани ҳурмат қилиш орасида қандай боғлиқлик бор?

Narrator 2 Коинот қонунлари биз уни билсак ҳам билмасак ҳам амал қилаверади. Биз коинот қонунларини билмаймиз, шунинг учун у бизга таъсир қилмайди, дея олмаймиз. Худди шундай Худонинг қонунлари ҳам билсак билмасак амал қилаверади. Худонинг биз инсонларга берган амрларидан бири бу: ота-онани ҳурмат қилишдир. Ота-онасини ҳурмат қилганларга Худованд узоқ умр ва марҳамат ваъда қилади. Бу амрда ваъда қилинган бахт ва баракани кутишдан олдин «ҳурмат» сўзини яхшилаб тушуниб олсак. «Ҳурмат қилиш» — бу нима дегани? У шунчаки ота-онага итоат қилиш дегани эмас. Бу ҳар бир фарзанднинг юрагидаги чуқур меҳр-муҳаббатдир. Келинг, шу жойда тушунарлироқ бўлиши учун Каломдаги бир масални айтиб ўтайлик.

Narrator 1 Бир куни ота фарзандларига даладаги ишни қилиб қўйишни буюрибди. Катта ўғил «Хўп бўлади, отажон», дебди-ю аммо айтганини қилмабди. Иккинчи ўғил эса «Қилмайман», — дебди, бироқ бироз вақт ўтгач, итоатсизлик қилганини англаб, афсусланиб, бориб отасининг айтган ишини қилибди. Хўш, сизнингча, қай бири отасини ҳурмат қилади? Албатта иккинчи ўғил. Биринчи ўғил отасини фақат тилида ҳурмат қилди. Иккинчи ўғил эса амалда ҳурмат қилишини кўрсатди. Худованд мана шундай ҳурмат ва меҳр-муҳаббатни албатта тақдирлайди. Юсуф пайғамбар ёдингиздами? Қайсидир суҳбатларимиздан бирида унинг бироз мақтанчоқ, аммо Худога итоат қиладиган шахс эканини айтиб ўтган эдик. Унинг ҳаётидан ўзимизга хулоса чиқарган эдик. У шундай ютуқларга қандай эришди?

Narrator 2 Албатта Худога итоат қилгани, Ундан юз ўгирмагани учун дейсиз. Бу тўғри. Яна ҳам аниқроғи, ёшлигидан отасини ҳурмат қилгани учун. Қандай дейсизми? Акалари уни ёқтирмаслигини Юсуф яхши биларди. Сиз сизни ёқтирмаган кишилар олдига боришни истармидингиз? Албатта йўқ. Бироқ Юсуф отасини севгани, уни ҳурмат қилгани учун, ўзига ёқмаса ҳам акаларининг ҳолидан хабар олгани жўнади. У яхши иш қилиш учун қадам ташлаган эди, Худованд эса уни бало қазолардан қутқарди. Уни ўлиб кетишдан бир неча маротаба асраб қолди. Бунинг ҳаммаси Худонинг амрларига итоат қилгани, ота-онасини ҳурмат қилгани учун эди. У ҳар қандай юксак лавозимда ўтирган бўлса ҳам, отасини унутмади. Мисрда мол боқиш энг паст иш ҳисобланса ҳам, отасидан ва ака-укаларининг ишидан ор қилмади. Уларга Мисрнинг энг яхши ерини олиб берди. Азизлар, оила бошқаруви ва фарзандлар тарбияси осон эмас. Бироқ бизнинг www.najot.com сайтимиз ҳамда dilkash@najot.com электрон манзилимиз сизга бу борада ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top