2:46

Хизматга тайёр бўлишимиз

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Меҳнати оғир бўлса ҳам, хушхабар тарқатиш учун Худо инсондан ва унинг гувоҳлигидан фойдаланишни маъқул топди. Худо бизни ишлатишни хоҳлашини билишимизнинг ўзи, бизга Исо ҳақидаги гувоҳликка берилишимизга хоҳиш бера олади. Аслида Худо ишчиларга муҳтож эмас. Агарда У хоҳласа, Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериш учун бир қанча фаришталарини жўната олади. Ва улар буни бир туннинг ичида бажарган бўлар эдилар.

У фаришталарини Масиҳ ҳақида хабар бериш учун чўпонларга юборди. Фаришталар Масиҳнинг тирилганлиги ҳақидаги хабарни ҳам фисиҳ байрами куни эрталаб етказган эди. Худо ҳозир ҳам Ўз халқига хизмат қилиш учун фаришталарини юбора олади. Лекин Хочнинг гувоҳлари бўлиш учун Худо уларни танламади. У ушбу хушхабарни бутун дунё бўйлаб тарқатиш учун сиз билан мени – ожиз инсонларни танлади!

Буюк Худонинг Масиҳга одамларни олиб келиш жавобгарлигини бизга берганлиги мўъжизали эмасми? У инсонларнинг тавба қилмай ўлиб кетишини хоҳламайди. Айтишга лойиқ бўлган хушхабар мана шудир! Лекин ҳаёт Каломи ҳали Уни топмаганларга етиб бориши учун Худо кўп сонли оёқларга, қўлларга, оғизларга, одамларга муҳтож!

Масиҳийлар кўпинча Масиҳнинг келишини интизорлик билан кутаётганини гапирадилар. Бу мавзуга бир қанча китоблар ёзилган. Ҳатто биз ҳаворий Юҳанно каби ибодат ҳам қиламиз: «Кел, ё Раббимиз Исо!»

Кўпинча биз Худо бизга берган мавқени унутиб қўямиз. У шундай деди: «Худо салтанати тўғрисидаги Инжил Хушхабари ҳамма халқларга далолат бўлиш учун жаҳон бўйлаб тарғиб қилинади ва ўшандагина сўнг бўлади» (Матто 24:14).

Унинг тез келишини хоҳлайсизми? У билан абадий бирга бўлишни истайсизми? Агарда жавобингиз ҳа бўлса, вақтингизни бекорга ўтказмасдан хушхабарчиликка берилинглар. Шахсан берилишга тайёр бўлинг! Ҳаворий Павлус шундай деб ёзган эди: «Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўла оладиган қурбон қилиб бағишланглар» (Римликларга 12:1). «Бағишланган» сўзи ҳам аслида «тайёр бўлиш» сўзи билан бир маънони билдиради. Ушбу сўз ўзингизни бир нарсага тўлиқ бағишлаганингизни билдиради. Дунёга Хушхабарни тарқатиш учун ўзингизни бағишланг!

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top